Latest news

12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  0 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  0 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  5 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  6 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  31 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174

Даниэль Себальос: «Модрич ва Кроос даражасида ўйнай оламан» News

Даниэль Себальос: «Модрич ва Кроос даражасида ўйнай оламан»

Даниэль Себальос Мадриднинг «Реал» клубига ўтгани борасидаги фикрлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

«Мен дунёнинг энг яхши клубига жам бўлган фантастик футболчилар билан тўп тепишни ва улардан жуда кўп нарсаларни ўрганишни сабрсизлик билан кутяпман. Ўз устимда ишлаб, вақти келганда Лука Модрич ва Тони Кроос даражасига чиқишни орзу қиламан. Ишонаманки, ўша кунлар келади ва мен клуб тарихидан жой оламан.

"Реал Мадрид" футболкасини кийиб майдонга тушишимдан бахтлиман ва бундан фахрланаман. Бу оиланинг бир аъзоси бўлиш, "Реал"дек буюк клуб таркибида тўп тепиш мен учун юксак шараф. Узоқ йиллар давомида жамоа шарафини ҳимоя қилмоқчиман. 

"Реал"дан таклиф тушганда узоқ ўйлашга хожат йўқ эди. Мен ҳозир ўзим орзу қилган жойдаман. "Қироллик клуби"да таркибга кириш учун жуда кучли рақобат бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли мен тинмай ўз устимда ишлашим, машғулотларда астойдил тер тўкишим ва мураббий менга берган имконият (дақиқалар)дан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан».

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика