Дам олиш кунлари ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган 6 учрашув
26 aug 2016 18:45
News
Дам олиш кунлари ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган 6 учрашув
Ушбу уик-энднинг энг томошабоп ўйинлари анонсини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Бундеслига: «Бавария» – «Вердер». (бугун 23:25 да Сетанта Спорт +)
Немис футболи мухлислари учун бугун катта байрам - футбол бўйича Германия чемпионати старт олмоқда. Олдинда бизни Бундеслиганинг 34 та тури кутиб турибди. Карло Анчелотти бугун тунда "Бавария" сафида Бундеслигадаги дебют учрашувини ўтказади ("Вердер"га қарши). Мюнхенликлар мавсум бошлангунига қадар битта совринни қўлга киритишга муваффақ бўлишди, Бремен жамоаси эса мамлакат Кубогида учинчи дивизион жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этишди.
Шундоқ ҳам кучли бўлган Карло Анчелотти жамоаси сафига Матс Хуммельс ва Ренату Саншеш қўшилди ва жамоадаги рақобат янада ортди.
"Вердер" ёзги трансфер ойнасида баъзи харидларни амалга оширди ва уларнинг орасида энг омадлиси Макс Крузе бўлиши мумкин.
Томошабоплик кафолати: 70%
А Серия: «Лацио» - «Ювентус» (шанба 20:55да Сетанта Спорт)
Рим клуби янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади. Аммо учрашув жуда оғир ўтди ва келажакда шундай бўлаверса, "бургутлар" очкосиз қолиши мумкин. "Лацио" 2003 йилдан бери "Ювентус"ни мағлуб эта олмай келмоқда. Бунинг устига сўнгги учрашувда рўй берган ҳимоядаги муаммолар пойтахтликлар вазифасини янада қийинлаштириши мумкин. Туринликлар ҳам мавсумни ғалаба билан бошлашди, лекин "кекса синьора" ҳам ғалабани осонлик билан қўлга киритгани йўқ. "Юве" "Лацио"га қарши очиқ ўйин кўрсатмайди, римликлар эса совуққон ўйин намойиш этиши қийин бўлади.
Томошабоплик кафолати: 75%
А Серия: «Наполи» - «Милан» (шанба 23:40да Сетанта Спорт+)
Игуаинни қўлдан чиқарган "Наполи" мавсумнинг илк баҳсида "Пескара" билан дуранг ўйнади. Ўйин неаполликлар назоратида ўтди, аммо ҳимоядаги хатолар рақибга гол уриш учун имкон берди.
"Милан" ўтган мавсумни яхши ўтказа олмади. Жамоа хатто Европа лигасига ҳам йўлланма ола билмади. "Милан"нинг ушбу муаммолари янгилик эмас. Миланликлар ўтган мавсумда "Наполи"ни бирор маротаба мағлуб эта олишгани йўқ. Улар А Серия янги мавсумининг илк турида "Торино"ни 3:2 ҳисобида таслим этишди. Сўнгги сониялардаги пенальти дарвозабон Жанлуижи Доннарумма томонидан бартараф этилди.
"Наполи" - "Милан" учрашувини ҳам марказий ўйинлар сафига киритсак бўлаверади.
Томошабоплик кафолати: 75%
Испания, Примеро: «Реал» - «Сельта» (шанба 23:10да Сетанта Спорт)
"Сельта" янги мавсумни жуда ёмон бошлади. Жамоа Примеро дебютанти "Леганес"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Эдуардо Бериццо жамоаси "Реал"га қарши баҳсда бор кучини ишга солишига тўғри келади.
"Реал"нинг ишлари эса жуда яхши, аммо клуб етакчиси Криштиану Роналду ўз формасини тиклаш билан банд. Уэльслик Гарет Бэйл эса тўлиқ тайёр бўлмасада, "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда ўзини кўрсата олди.
"Реал" ўз уйида "Сельта"ни таслим этишига ишонадиганлар кўп бўлиши мумкин, аммо меҳмонлар "Леганес"га қарши баҳсда кўплаб вазиятлар яратишди, бироқ омад уларга кулиб боқмади.
Томошабоплик кафолати: 85%
Испания, Примеро: «Атлетик» – «Барселона» (якшанба 23:10да Сетанта Спорт)
Испания чемпионатининг иккинчи турида кўпчилик билмайдиган "Эл-Классико" бўлиб ўтади. Аммо бу сафар "Барселона" - "Реал" эмас, балки "Атлетик" - "Барса" ўртасида. "Реал", "Барселона" ва "Атлетик" ҳеч қачон Испаниянинг юқори дивизионини тарк этмаган. Шу сабаб ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс "Эл-Классико" деб аталади.
"Атлетик" янги мавсумни мағлубият билан бошлади. Бунга сабаб янги футболчилар харид қилиш ўрнига, клуб академиясига мурожаат қилиш сабаб бўлгандир. "Барселона" эса биринчи турда "Бетис" дарвозасига 6 та гол урди, аммо кўк-анорранглиларнинг ҳимоя чизиғи ишончли эмаслиги билиниб қолди. Баҳс 6:2 ҳисобида якунланди. Экспертлар "Барса"нинг ғалабасини тахмин қилишмоқда, аммо бу футбол ва майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Томошабоплик кафолати: 95%
Матч-бонус – Лига 1, Франция: «Монако» – «ПСЖ» (якшанба 23:40 на Сетанта Спорт+)
Франция чемпионатида қизиқ ўйинлар бўлмайди дейдиганлар хато қилади. Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ "Монако"га қарши майдонга тушади.
"Монако" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтди ва энди миллий чемпионат ўйинларига кўпроқ эътибор қаратса ҳам бўлади. "Монако" илк икки ўйинда битта ғалаба ва битта дурангга эришди. ПСЖ эса икки учрашувда 5 та гол уриб, 6 очкони нақд қилди. Кўпчилик бу баҳсда ПСЖ ғалаба қозонишини тахмин қилаётган бўлиши мумкин, аммо "Монако" уйида ўйнайди.
Томошабоплик кафолати: 75%
Сиз ушбу ўйинларни Aleziya.com (TAS-IX) сайти орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Comments