Latest news

19:11"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал учун Ўзбекистон таркиби маълум  0 19:05Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:1 (матнли трансляция)  197 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  1 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  44 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади? News

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади?

Хорватиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган “Dalmatinko cup” халқаро мусобақаси якунига етди.

“Бунёдкор”нинг учта ёш тоифасидаги жамоалари иштирок этган мусобақа клуб тарбияланувчилари катта мактаб вазифасини ўтаб берди, дейиш мумкин. Зеро, Хорватия ва Европанинг бошқа номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган “қалдирғочлар” европалик тенгқурларидан ҳеч бир жабҳада ортда эмаслигини кўрсата олди. "Бунёдкор"нинг учта жамоаси ҳам гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл олгани сўзимизга исбот бўлади. Гарчи клубнинг икки жамоаси чорак финалда курашни тўхтатган бўлса-да, ўйинда мағлуб бўлгани йўқ. Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2008” маҳаллий “Приморац”га қарши баҳсда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Мезбонлар икки марта вакилларимизни қувиб етишга мажбур бўлишди. Пенальтилар сериясида омад майдон эгаларига кулиб боқди. Пенальтилар серияси лоторея эканлиги футбол жамоатчилигига сир эмас.

Кеча клубнинг яна бир жамоаси чорак финалда курашни тўхтатганидан хабарингиз бор. Алишер Иброҳимов бошчилигидаги “Бунёдкор-2009” Хорватиянинг ўша машҳур “Динамо Загреб” жамоаси тарбияланувчиларига қарши саф тортди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Айтиш керакки, Алишер Иброҳимов шогирдлари номдор рақиб сафидаги тенгдошларидан ўйин борасида устун бўлса бўлдики, кучсиз кўрингани йўқ. Шунчаки, бу баҳсда ҳам лоторея ўйин тақдирини ҳал қилди. Пенальтилар сериясида ҳам кураш кескин кечганини ҳисобдан билиш мумкин – 8:7.

Чорак финалга қадар ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган Ғулом Ҳалимтоев устозлигидаги “Бунёдкор-2011”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини фақат олқишлаш мумкин. Финалгача етиб келган ёш “қалдирғочлар” ҳал қилувчи баҳсда йирик ҳисобда ютқазган бўлса-да, бу тарбияланувчиларнинг кучсизлигидан эмас, балки бир кунда юқори босимда учта ўйин ўтказиш оғирлик қилгани билан боғлиқ. Ҳам руҳий ҳам жисмоний чарчоқ финалда панд берди. 

Умумий маънода “қалдирғочлар”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини ҳар томонлама ижобий баҳолай оламиз. Болалар футболи ҳар томонлама ривожланган Хорватия майдонларида “йўқолиб” қолмаган клуб тарбияланувчилари “Бунёдкор” келажаги ишончли қўлларда эканлигидан дарак беради!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика