Latest news

14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  2 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  10 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  2 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  16

Д-даража: Ўзбекистонда кучли ҳужумчи йўқ News

Д-даража: Ўзбекистонда кучли ҳужумчи йўқ

Қадрли ва боқиманда клубларимиз Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарликни бошлаб юборишди.

Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоалар трансфер бозорида ҳеч кимнинг оғзини очтирмаяпти. Уларнинг матбуот хизматлари эса янгидан янги "б-у-у-у-м!"ларни ясашдан чарчамаяпти (Масалан, "Локо" Алишер Салимов трансферида телеграмни "портлатди"). Лекин улар орасида чинакам "чақнаш"га сабаб бўлгани кўримагандек. Чунки трансфер ойнасидаги катта номлар ҳам ортиқ катта футболчилардай кўринмаяпти. 

Масалан, Темурхўжа Абдухолиқовнинг "Қизилқум"га ўтиши ва унга жуда катта маош таклиф қилинаётгани тўғрисида хабар чиқди. Умуман олганда, 1991 йилда туғилган форвард чемпионатимизнинг олдинги мавсумида тўпурарлар пойгасининг олдинги қаторидан жой олди. Бироқ, бугунги ҳолатда Суперлиганинг энг яхши тўпурари ўз жамоасини алмаштирса ҳам, чинакам "бум"ни беролмайди (Қачонки, аутсайдерлар сафида пайдо бўлмаса). Барчаси оддий: лигамизда ҳақиқий "йиртқич"лар қолмади. Шу туфайли ўртамиёна футболчилар ёмонларнинг фонида авлиё бўлиб кўринади.

Масалан, ўрта ҳисобда ҳар 310 дақиқада 1 дона гол урадиган форвард бор. Яна ҳам аниқлаштирсак, у ҳар 7 таймда 1 марта рақиб дарвозабонларини ранжитади. Жуда паст натижа, тўғрими?..

Лекин бу 2021 йилги мавсумнинг энг яхши ҳужумчисига тегишли кўрсаткич (Абдухолиқов). Келинг, ўтган мавсумда ҳужумчилар томонидан киритилган соф голларни санаймиз (яъни, пенальтилар ҳисобдан чиқарилади). Шунда "Олтин бутса"ни қабул қилиб олган Драган Черан (аслида мукофот Собир Ходиевга топширилди) йил давомида 16 эмас, 8 та гол урди. Темурхўжанинг "ҳисоб рақами"да эса атиги 6 та тўп қолди. 

Футбол ғалаба учун ўйналиши, ютуқ гол орқали қўлга киритилишини биласиз. Тўп киритиш учун, аввало, зарба бериш керак. Ҳужумчилар барча замонларда яшил майдондаги асосий "замбарак"лар бўлишган. Масалан, Левандовски бошқалардан кўпроқ гол уришининг ҳеч қандай илоҳий сири йўқ. Шунчаки, Роберт рақиб дарвозасини ҳар ўйинда 4,6 марта (ўртача) "ўққа тутади". Кўпроқ ҳаракат, кўпроқ зарба — табиийки, кўпроқ гол. Бизда эса бу рақам жуда паст...

ЎзПФЛ матбуот хизмати маълумотига кўра, 2021 йилги мавсум давомида рақиб дарвозасига энг кўп аниқ зарба йўллаган футболчи Темурхўжа Абдухолиқов бўлиб, у қаршисида киперларни 32 бор саросимага солган (ўртача 1,4). Таъкидланганидек, бу энг яхши натижа ва энди марказий ҳужумчиларимиз савиясини тиниқ кўрсатиб берадиган аниқ рақамларга ўтамиз.

"Пахтакор" раҳбарияти жамоа сафига янги қўшилган Миржаҳон Мираҳмадовдан ҳар ўйинда гол кутмаслиги керак. Статистика "гапириб ташласа", собиқ "қалдирғоч" ҳар ўйинда ўртача 1 марта аниқ зарба йўллайди ва уларнинг 40 фоизи голга айланади.

Мавсум давомида ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйган Шоҳруз Норхонов эса ҳар ўйинда зарба беришни уддалаб келмоқда.

Шоҳназар Норбековнинг "камбэк"ини хурсандчилик билан қабул қилган "Металлург" мухлисларига ҳам "сувни кўрмай" қувонмасликни маслаҳат берамиз. Голни қўя туринг, 1994 йилда туғилган ҳужумчи ҳар 4 та таймда 1 та аниқ зарба йўллайди. Энг қизиғи, бекободликлар таркибига қўшилган 2-форвард — Забиҳулло Ўринбоевнинг кўрсаткичи ҳам худди шундай. Демак, иккала ҳужумчи тандемда майдонга тушса, тўпни 90 дақиқа давомида биргалашиб 1 мартагина дарвозага аниқ йўллаши мумкин. Гол бўлиш-бўлмаслиги бошқа масала.

Барча форвардларни шарманда қилмаслик учун мавзуни ёпамиз. Хуллас, Жафар Ирисметов, Анвар Бердиевлар тарихда қолиб кетган. Буни тушунишимиз керак. Бугунги чемпионатимизда топ даражадаги ҳужумчи йўқ. Агар 2022 йилда кимдир (пенальтиларсиз) 15 та гол урса ҳам, кутилмаган натижа бўлади. Хет-трик, покерлар-ку байрам бўлади. Терма жамоага келсак, бор умидимиз Қозоғистонда чемпион бўлган Игор Сергеев ёки асосий вақтини "Рома"нинг захира ўриндиғида ўтказаётган футболчидан...

Ақраб Алиев

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика