Latest news

13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  1 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  10 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4

ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди News

ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди

ЦСКА селекционер-мураббийи Алан Загоев Аббос Файзуллаевнинг «Реал Сосьедад» даражасидаги клубга ўтиши кераклигини айтди.

— ЦСКА селекционерлари қайси ҳудудларни кузатишади? 

— Ҳамма жойга қараймиз — Уругвай, Бразилия, Чили, Мексика. Масалан, мен Мисрга бориб, у ердаги футболчиларни кузатиб келдим. Марокашликлар бор. Эронликлар ҳам. Ҳамма жойда қобилиятли йигитлар бўлиши мумкин.

Ҳозир ўзбекларда яхши авлод етишиб чиқди. Май ойида улар U-23 Осиё Кубоги финалида Японияга қарши ўйнашди. Мен ўша баҳсни томоша қилганман. Умуман олганда, менга икки-уч йигитнинг ўйини ёқди.

— Ўзбеклар ҳақида гапирдингиз. Файзуллаев қишда ёки кейинги ёзда Европанинг топ-клубига кетса, ҳайрон қолмайсизми?

— Ҳайрон бўлмасдим.

— Қандай даражадаги клубга? 

— «Барселона»га эмас, бешинчи ёки олтинчи ўриндаги клубга.

— «Реал Сосьедад»гами?

— Ҳа. Агар Аббос ҳозиргидек ўйнашда давом этса, бир-икки йилдан кейин уни ЦСКАда кўрмаслигимиз мумкин», — деди ҳозирда ЦСКАда селекционер-мураббий бўлиб ишлаётган собиқ яримҳимоячи.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика