Latest news

10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  0 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  11 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  10 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда? News

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда?

ОФК Кубоги 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – ЦСКА (3:2) учрашувидан кейин жиззахликлар ҳимоячиси Артём Филипосян фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мазкур ўйин қийин бўлишини билардик. Чунки ўз майдонида ўйнаётган ҳар бир жамоа тўлиқ куч билан ҳаракат қилади. Мухлислар далдаси катта ёрдам беради. Биз эса муҳим ғалабага эришиб, мақсадимиз сари яна бир қадам ташладик. Лекин ўйин жуда қийин кечди", – деди Филипосян. 

- Ўтказиб юборилган голлар хусусида нима дея оласиз?

- Ҳар сафар ҳимоячилар ва дарвозабон нолга ўйнаши жуда қийин иш. ЦСКА билан баҳсда иккита тўп олиб чиқдик. Демак, биз ўйин назоратини қўлдан чиқардик. Шунга қарамай, мақсадимиз ғалаба қозониш эди ва бунинг уддасидан чиқа олдик. Асосийси, шу.

- "Олтин Аср" билан бўладиган баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Сўзсиз бу финалга тенг ўйин бўлади. Эртадан бошлаб бўлажак рақибимизни ўрганишни бошлаймиз. Биз фақат ғалабани ўйлашимиз керак, чунки пешқадам жамоа кейинги босқичга йўлланма олади. "Олтин Аср"ни мағлубиятга учратишимиз муҳим аҳамиятга эга. Худо хоҳласа, биз "Олтин Аср"ни мағлуб этамиз ва Ўзбекистон халқини қувонтирган ҳолда ортга қайтамиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика