Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Coca-Cola Суперлигасининг 8-тур ўйинлари ёзга сурилди News

Coca-Cola Суперлигасининг 8-тур ўйинлари ёзга сурилди

Бунинг сабаби маълум қилинди.

"21 апрель куни ҳайит айёмига тўғри келди. 30 апрель куни эса мамлакатимиз учун муҳим кун ҳисобланади. Биз март ойида Ўзбекистон мезбонлик қилган U20 Осиё кубоги билан параллел равишда ички мусобақаларни ўтказдик. Рамазон ойи давомида ҳам футбол учрашувлари давом эттирилди. Ҳайит байрами кунида ҳам қатор ўйинлар ташкил этилади. Зич тақвимга қарамай футбол учрашувларини ташкил этишда биз билан елкама-елка хизмат қилаётган Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Тез ёрдам ҳодимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

30 апрель куни мамлакатимиз аҳолиси ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз беришда иштирок этади. Шунингдек, футбол жамоатчилиги: мураббийлар, футболчилар, расмийлар, мутахассислар ҳам ўз оила аъзолари билан референдумда қатнашишни ният қилган. Футбол учрашувларини ўтказишда иштирок этувчи барча ташкилотлар учун қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Cоcа-Cола Суперлига 8-тур учрашувларини 30 июнь санасидан бошлаб ўтказишга қарор қилди. Ўйинлар санасини мазкур ҳавола ёрдамида билиб олиш мумкин. 27-30 июль кунлари эса Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал учрашувлари билан футбол клублари ёзги танаффусдан қайтади.   

Лига 2023 йилги футбол мавсуми ҳар йилдагидан яхшироқ бўлишига ишонади. Бизни йил давомида янада муросасиз футбол учрашувлари кутиб турибди", дейилади ПФЛ хабарида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика