Latest news

14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  13 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  9

Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" "Сурхон"га мағлуб бўлди, ягона гол пенальтидан урилди News

Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" "Сурхон"га мағлуб бўлди, ягона гол пенальтидан урилди

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан қолдирилган "Сурхон" - "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтди.

"СУРХОН" - "ОЛИМПИК" - 1:0
19 ноябрь 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Маъмуржон Илҳомов.
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АВАР: Розиябону Юсупова
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Тамирлан Жамалутдинов 49 пенальти, - 1:0.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 6.Артём Сокал, 7.Достонбек Турсунов, 10.Тамирлан Жамалутдинов (9.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 75), 15.Диёр Рамозонов (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 90+3), 18.Силванус Нимели, 19.Нуриддин Ҳасанов, 27.Асилбек Жумаев
Захира: 35.Шохруҳжон Эшбўтаев, 86.Даврон Мерганов, 4.Шаҳзод Таиров, 28.Абдуқодир Амирқулов, 68.Даниил Нугуманов, 72.Исмандиёр Умматов, 77.Асадбек Каримов.

"Олимпик": 1.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов (10.Фаррух Мухторов, 64), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Шерзод Эсанов, 46), 14.Элдорбек Бегимов (21.Саидафзалхон Аҳроров, 63), 17.Тимур Мамасидиқов (9.Шаҳзод Акрамов, 63), 23. Абдурауф Бўриев, 29.Александр Зевадинов, 30.Жасурбек Жалолиддинов (81.Асадбек Жўрабоев, 87), 37.Алишер Одилов, 44.Асадбек Раҳимжонов.
Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Одилбек Абдумажидов, 6.Жалолиддин Содиқов, 8.Нодир Абдихолиқов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Али Абдураҳмонов 75.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. Ўйин якунланди!

90+3. Ўзгариш. "Сурхон". Рамазонов ўрнига Абдусаломов тушди

90+3. ЗАРБА! Жаримадан узатилган тўпни Зевадинов боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. ЗАРБАААА! Алишер Одиловнинг кучли зарбасидан кейин Потапов тўпни қайтарди! Сейв

87. Ўзгариш. "Олимпик". Жалолиддинов ўрнига Жўрабоев тушди

84. ЗАРБА! Яна Мирсаидовнинг ҳаводан узатган тўпини Эсанов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

80. ЗАРБАА! Ҳасановнинг тўп узатишидан кейин Жумаев зарба берди, яна Шукрон Йўлдошев тўпни қайтаришга эришди!

78. ЗАРБАААА! Мирсаидов узатган тўпни Эсанов боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

75. Ўзгариш. "Сурхон". Жамалутдинов ўрнига Абдураҳмонов тушди

73. Зарба. Жалолиддинов жарима тўпидан ноаниқ зарба берди

70. Бурчакдан узатилган тўпни Зевадинов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

67. ЗАРБА! Алишер Одиловнинг зарбасидан кейин Потапов тўпни қайтарди

64. Ўзгаришлар. "Олимпик". Бегимов, Ибрагимов, Мамасидиқов ўрнига Аҳроров, Мухторов ва Акрамов тушди

63. ЗАРБА! Яна Ҳамиджоновнинг зарбаси, бу сафар ноаниқ чиқди

60. ЗАРБААА! "Сурхон"нинг ҳужуми, Ҳамиджоновдан кучли ва аниқ зарба, Шукрон Йўлдошевдан сейв!

58. "Олимпик"нинг ҳужуми, Потапов ўз ўрнида

49. ГОЛ! Тамирлан Жамалутдинов пенальтидан гол урди - 1:0

47. ПЕНАЛЬТИ! "Олимпик" дарвозаси томон! Раҳимжонов Нимелига нисбатан қўпол ўйнади деб ҳисоблади бош ҳакам

46. Хавфли вазият! Ҳамиджонов ҳозир зарба берди, дарвозага кириб кетаётган тўпни Бегимов қайтариб юборди!

46. Иккинчи бўлим бошланди

46. Ўзгариш. "Олимпик". Жўрақўзиев ўрнига Эсанов тушди



45+1. Биринчи тайм якунига етди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБА! Жамалутдиновнинг тўп узатишидан кейин Силванус Нимели бирга бир вазиятда дарвозага зарба берди, Шукрон Йўлдошев тўпни қайтаришга эришди! Сейв!

35. Хавфли вазият! "Сурхон"нинг ҳужуми, Достонбек Турсунов яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

21. ЗАРБАА! Отабек Жўрақўзиевнинг кучли зарбасидан кейин Потапов ўзини кўрсатди! Сейв!

14. ЗАРБАА! Артём Сокалнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин Шукрон Йўлдошев тўпни қайтарди! Сейв!



12. Зарба! Мамасидиқовнинг зарбасидан кейин Потапов тўпни ушлаб олди

10. "Сурхон" ҳужумга ўтди, Нимели чап қанотдан олдинга борди, аммо тўпни шерикларига узатиб бера олмади

8. Бугун "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ҳумоюн Шербўтаев дисквалификация туфайли майдонга туша олмади

5. ЗАРБА! Алишер Одиловнинг кучли зарбасидан кейин Ҳамиджонов тўпни қайтарди ва унга шифокорлар ёрдам беришди



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика