Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  1 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Coca Cola Суперлигаси. Водий дербисида "Қўқон-1912" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлигаси. Водий дербисида "Қўқон-1912" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.



"Қўқон-1912" – "Навбаҳор" - 1:1

16 август, 2022 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Хушнуд Суюнбоев

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

АVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Игорь Голбан 41, - 0:1 (Рустам Ашурматов). Шоҳназар Норбеков 82, - 1:1.

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов (27.Анвар Ҳожимирзаев, 59) (13.Сардор Азимов, 68), 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков (5.Славко Лукич, 88), 17.Қувондиқ Рўзиев (9.Андрей Сидоров, 59), 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев, 77.Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 21.Ислом Абдуллаев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев, 36.Муҳсинжон Норматов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев (7.Азимжон Аҳмедов, 85), 17.Диёржон Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 68), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 32.Зоран Марушич (30.Александр Касьян, 79), 77.Асадбек Собиржонов (11.Жасур Яхшибоев, 68)

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 8.Мирлан Мурзаев, 9.Владимир Козак, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Станислав Андреев,

Огоҳлантиришлар: Игорь Голбан 25, Александр Касьян 82.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. Ўйин якунланди, "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:1

90+2. Азимжон Аҳмедовнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Музаффар Абдуллаев ушлаб олди.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБАААААА! Билолхон Тошмирзаевнинг кучли зарбасидан сўнг, Ўткир Юсупов ажойиб сейв уюштириб, тўпни қайтарди.

88. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Норбеков ўрнига Лукич тушди

85. Ўзгариш. "Навбаҳор". Болтабоев ўрнига Аҳмедов тушди

82. ГОООООООООООООООООООЛ! Шохназар Норбеков ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

82. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Александр Касьян 

79. Ўзгариш. "Навбаҳор". Марушич ўрнига Касьян тушди

69. ЗАРБАААА! Болтабоев яқин масофадан жуда ноаниқ зарба берди!

68. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳожимирзаев ўрнига Азимов тушди

68. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Туропов ва Собиржонов ўрнига Абдуманнопов ва Яхшибоев тушди

65. Қўқонликлар тинмай ҳужум қилишмоқда, хавфли вазиятлар гол билан тугаётгани йўқ

60. УХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Йосович боши билан ноаниқ зарба берди!

59. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Рўзиев ва Шихов ўрнига Сидоров ва Ҳожимирзаев тушди

56. Зарба! Билолхон Тошмирзаевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди

48. ЗАРБА! Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчит тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45. Учрашувнинг 1-бўлимига тўхталишлар учун 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. ЗАРБААААААААААА! "Қўқон"нинг ҳужуми, Сидиқов яқин масофадан ноаниқ зарба берди! 

41. ГООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ ГОЛБАН! 0:1. Бурчак тўпидан кейин Голбан ҳисобни очди! ВИДЕОНИ КЎРИШ



37. Хавфли вазият! Қўқонликларнинг навбатдаги ҳужуми, Сидиқов жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деди.

35. ЗАРБА! Искандеровнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси Йосовичдан майдонни тарк этди, бурчак тўпи! 

31. Хавфли вазият! Қўқонликларнинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди!

27. Жамшид Ҳасановнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

25. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Игорь Голбан

20. УХХХХ! Хавфли вазият! Туроповнинг тўп узатишидан кейин Собиржонов тиззаси билан ноаниқ зарба берди! 

15. Илҳомжон Ваҳобовнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

13. "Навбаҳор"да бурчак тўпи, Искандеров узатган тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди!



7. Қўқонликларнинг бурчак зарбасидан сўнг, Ўткир Юсупов тўпни мушти билан қайтаришга муваффақ бўлди.

2. Хавфли вазият! Чап қанотдан Санъат Шихов ҳаводан тўп узатди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди!

2. Ўйин илк дақиқаларданоқ "водий дербиси"га хос тарзда кескин курашлар остида бошланди.



1. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика