Latest news

19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  1 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  5 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  55

Coca Cola Суперлигаси. Суҳроб Султонов қаҳрамонга айланган ўйинда АГМК Қўқонда ғолиб бўлди News

Coca Cola Суперлигаси. Суҳроб Султонов қаҳрамонга айланган ўйинда АГМК Қўқонда ғолиб бўлди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 18-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

23-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Султонов қайтарди, қайтган тўпга зарба берган Эркиновнинг уринишини эса Раҳмонов йўққа чиқарди.  

27-дақиқада Раҳматов ва Жўраевнинг комбинациясидан сўнг Зафар Полвонов боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

29-дақиқада Миржамол Қосимовдан супергол, бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри дарвозани ишғол этган Қосимов орадаги фарқни иккитага оширди - 0:2. 

32-дақиқада Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Суҳроб Султонов эгаллаб олди.

44-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг 2 метрдан тепган тўпини Раҳмонов дарвоза чизиғи олдидан қайтариб юборди.

46-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг бош билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди.

57-дақиқада Хожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Шаҳбоз Эркинов дарвозага зарба йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди. 

61-дақиқада  Хожимат Эркиновнинг жарима майдончаси атрофидан тепган тўпини Султонов қайтариб юборди! 

69-дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида прессинг уюштирган босим натижасида Григалашвилига қулай вазият яратилди. Элгужа эса осонлик билан гол урди - 0:3.

82-дақиқада Тимур Хакимовни зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Қувондиқ Рўзиев зарба берди. Бироз ноаниқ.  

88-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг 4 метр масофадан дарвозага боши билан йўллаган зарбасини Суҳробжон Султонов ғайритабиий сейви орқали бартараф этди!

90-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни қисқартирди - 1:3.

Учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишди.



"ҚЎҚОН-1912" - АГМК 1:3
23 ноябрь. Қўқон. "Марказий" стадиони. 14:30
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Шоҳрух Саид 

Голлар: Зафар Полвонов 27, - 0:1. Миржамол Қосимов 30, - 0:2. Элгужа Григалашвили 69, - 0:3. Қувондиқ Рўзиев 90, - 1:3.

“Қўқон-1912” — 33.Музаффар Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 17.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов (5.Хожимат Эркинов, 46), 22.Шаҳбоз Эркинов, 23.Александр Мерзляков, 27.Жасурбек Ёқубов, 65.Марко Милич (15.Ойбек Рустамов, 77), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ислом Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 11.Тимур Ҳакимов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 29.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 72.Алишер Саматов, 91.Отабек Ҳайдаров.

АГМК — 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёз Сулаймонов, 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев, 4.Миржамол Қосимов - 97.Жасур Яхшибоев (11.Зоҳир Пиримов, 56), 9.Зафар Полвонов (15.Жасур Ҳакимов, 85), 7.Элгужа Григалашвили.
Захира: 12.Роман Абдулов, 17.Мурод Тошматов, 23.Акмал Шораҳмедов, 30.Жасур Умаров, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Владислав Касминин, 99.Шаҳзод Нурматов.

Огоҳлантиришлар: Мурод Холмуҳаммедов 80,


Kokand-1912

Kuvondik Ruziev - 90'

Superliga. Round 24

23/11/2019, 14:30

3
:
1
Finished

OKMK

Zafar Palvanov - 27', Mirjamol Kasimov - 30', Элгужа Григалашвили - 69'

45'
90'
90'  Kuvondik Ruziev
27'  Zafar Palvanov
30'  Mirjamol Kasimov
69'  Элгужа Григалашвили


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика