Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  18 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  222 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" ОКМК устидан иродали ғалабага эришди, Дилшод Саитовдан 2 та ассист! News

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" ОКМК устидан иродали ғалабага эришди, Дилшод Саитовдан 2 та ассист!

Coca Cola Суперлигаси 7-туридан ўрин олган марказий беллашув якунига етди.

Coca Cola Суперлигаси. 7-тур

ОКМК – "Пахтакор" 1:2 

22 апрель. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:10

Голлар: Хуршид Ғиёсов 47' – Драган Черан (Дилшод Саитов) 65', Азизбек Турғунбоев (Дилшод Саитов) 85'

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Фарруҳ Янсупов 

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев 

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Зокир Қодиров  

Комиссар: Зохир Акрамхонов

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов (1.Ботирали Эргашев, 90), 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов (с), 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 90), 9.Рубен Санчес (88.Сияваш Ҳақназарий, 80), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 22.Шоҳруҳ Гадоев ( 11.Иракли Рухадзе, 90), 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 80)

Захира: 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдорбек Бегимов, 29.Виталий Денисов, 44.Муҳаммад Али Салим

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан (с), 17.Достон Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов, 88.Шаҳзод Азмиддинов

Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 9.Сардор Рашидов, 12.Суннатилла Поёнов, 16.Рустам Турдимуродов, 28.Диёр Холматов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов

Огоҳлантиришлар: Рубен Санчес (27), Шаҳзод Азмиддинов (34), Драган Черан (55), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (60).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! ОКМК ғалабани қўлдан чиқарди. Дилшод Саитов узоқ танаффусдан кейин майдонга қайтишини 2 та ассист (дубль) билан қарши олди.

90+3. Зарбаааа! Ҳамралиевнинг узоқдан берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. Эргашев вазиятни назорат қилиб турганини қайд этиш жоиз. 

90+2. Ойбек Рустамов қўпол хатога йўл қўйди ва ўз хатосини ўзи тўғрилади. Драган Черан унга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ОКМКда 3 та ўзгариш: Раҳимов ўрнига Эргашев, Абдуллаев ўрнига Ҳасанов, Гадоев ўрнига Рухадзе ўйинни тугатиб қўяди. 

85. ГООООООООООООЛ! Дилшод Саитовнинг узатмасидан кейин Азизбек Турғунбоев бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:2! 

84. Валижон Раҳимов эркин зарба орқали тўпни "Пахтакор" аъзоларига етказиб берди... 

82. ОКМК тинимсиз прессинг уюштирмоқда. 

80. Санчес ўрнига Ҳақназарий,  Боакье ўрнига Мираҳмадов ўйинга қўшилди.

74. "Пахтакор" ўйини кескин кучайди. Навбатдаги эпизодда Абдулла Абдуллаев Драган Черанга нисбатан қўполлик ишлатди.   

72. Ууух! Валижон Раҳимов дарвозани тарк этиб, жамоасини мушкул ҳолатда қутқарди. Аммо у тепган тўп Сардор Собирхўжаевга келиб тушди. Ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозани пойлашга уринди, аммо ноаниқ.

70. Азиз Турғунбоев тўпни тўхтатиш чоғида қўл билан ўйнаб юборди. 

68. Ууух! Драган Чераннинг бош билан берган навбатдаги зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

65. ГООООООООООЛ! Саитовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Драган Черан бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 1:1!

62. Азмиддинов катта тезликда олдинга югурган Гадоевдан олдинроқ тўпга эга чиқди ва уни "шерлар"га қайтарди. 

60. Муҳаммадқодир Ҳамралиев Шоҳруҳ Гадоевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

59. Ҳакам Боакье сал олдинроқ Ҳамралиевга нисбатан қоида бузилган деб топди. Хуллас, келган йўлимиздан давом этамиз. 

57. Ҳакам VAR'ни тинглади, кейин эса ўзи VAR монитори томон отланди. 

55. Драган Черанга тинимсиз эътироз учун сариқ карточка берилди.  

53. Санжар Қувватов тўп илиб олгач, чизиқдан чиқиб кетди. Шу боис жарима белгиланди.

49. Зарба! Драган Чераннинг зарбасидан сўнг Валижон Раҳимов тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди. 

47. ГОООООООООЛ! Гадоевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни орқали Хуршид Ғиёсовга келиб тушди ва у ҳисобни очди – 1:0! 

46. Зарбааа! Драган Чераннинг олис масофадан йўллаган зарбасини Раҳимов мушт билан қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+1. Ҳакам бир неча сонияга ўйинни тўхтатди ва VAR билан суҳбатлашиб олди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Ҳожиакбар Алижонов жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам "ўрнингдан тур", дея уқтирди. 

42. ОКМК собиқ футболчиси, "Пахтакор" аъзоси Георгий Папава ўйинни стадионда томоша қилмоқда.

40. ОКМКнинг бурчак зарбасидан самара чиқмади. "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.

34. Шаҳзод Азмиддинов Ғиёсовга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди. 

33. Уууух! Қандай вазият! Сайфиевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг Драган Черан тўпни боши билан дарвозага буриб қўймоқчи бўлди, бироқ режаси ўхшамай қолди.  

30. Вау! Комиловнинг узатмасидан кейин мудофаа вакили Анзур Исмоилов бош билан зарба йўллади, сал ноаниқ.  

29. Дилшод Саитов ўнг қанотдан зўр рейдни амалга ошириб, ичкарига пас берди. Аммо Раҳмонов қаршилиги оқибатида тўп узоқлашди. Кейин Ҳамробековнинг зарбасидан сўнг тўп нариги маҳаллага учиб борди. 

27. Қўпол ҳаракат қилган Рубен Санчес огоҳлантирилди. 

27. Турғунбоев тиббий ёрдамга муҳтож ҳолда ётибди. Ҳакам VAR'ni тинглаяпти.

24. Зарба! Гадоевнинг ҳаводан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, шундан сўнг Анзур Исмоилов ҳам дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, аммл тўп ноаниқ кўриниш олди.

23. Ҳамралиев майдон марказига яқин ҳудудда Санчесга нисбатан қоидани бузди. 

20. Уууух! Гадоевнинг зарбасидан сўнг Боакье тўпни тегиб, йўналишини дарвоза томон буришга уринди, аммо тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.  

20. Зарба! Шоҳруҳ Гадоев катта тезликда олдинга бориб, рақиб жарима майдончасига кирди ва ўнг оёқда зарба йўллади, ноаниқ. 

18. Ҳамробековнинг узатмасини Турғунбоев тўхтата олмади. Агар бунинг уддасидан чиққанида, хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. 

16. Турғуновнинг ақлли пасидан кейин Алижоновнинг зарбаси ўхшамади. 

12. Рубен Санчес бош билан зарба йўллайман деб, Ҳамробековнинг устига чиқиб кетиб қолишига оз қолди. Ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

11. Комиловнинг ичкарига ошириб берган тўпини Сайфиев майдон ташқарисига чиқариб юборди, олмалиқликларда "корнер".

10. Азмиддиновнинг техник хатосидан унумли фойдаланган Ғиёсов жамоаси фойдасига "аут" ишлади. 

7. Зарба! Ҳожиакбар Алижонов 20 метрдан дарвозани пойлаб кўрди – сал аниқлик етишмади.  

7. Шаҳзод Азмиддинов Шоҳруҳ Гадоевга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакамга эътироз билдиришга ҳам улгурди. 

5. "Пахтакор" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳужум сўнгида Ҳожиакбар Алижонов 17 метрдан зарба йўллади. Аммо кейинроқ маълум бўлдики, Алижонов қоидани бузган.  

2. Баҳсни ОКМК бошлаб берди. 

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Учрашув 18:10 да старт олади. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика