Latest news

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  0 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  2 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  33 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5

Coca Cola Суперлигаси. Легионерларнинг голлари "Навбаҳор"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди News

Coca Cola Суперлигаси. Легионерларнинг голлари "Навбаҳор"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 7-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" ўйини бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0

90. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Исломбек Исоқжонов ўрнига Павел Голишев, Иван Соловьёв ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев тушди

86. ГОООООООООООООООООООООЛ! Иван Соловьёв жарима майдончаси ичида ажойиб ҳаракат қилди ва аниқ зарба йўллади  - 2:0.

79. "Сўғдиёна" жамоасида 2та ўзгариш юз берди. Искандар Шайқулов ўрнига Баҳодир Насимов, Жасур Ҳасанов ўрнига Санъат Шихов майдонга тушишди.

77. ЗАРБА! Жасур Ҳасановнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

72. ГООООООООООООООООООООЛ! Иван Соловьёвнинг чап қанотдан оширган тўпини Руслан Болов  боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0. ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМДА КЎРИШ

67. Жиззахликларнинг навбатдаги ҳужумлари хавфли кўриниш олди. Лекин сўнгги паллада тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

65. ЗАРБА! Жамшид Болтабоев рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди, кучсиз зарбани Юсупов ушлаб олди

61. "Сўғдиёна"да ўзгариш. Эливелто ўрнига Жавоҳир Қаҳрамонов тушди

59. "Навбаҳор"да ўзгариш. Забиҳулло Ўринбоев ўрнига майдонга Руслан Болов тушди.

53. ЗАРБАА! Бурчак тўпидан кейин Хуршидбек Мухторовнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

53. ЗАРБАА! Забиҳилло Ўринбоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

49. ЗАРБА! Азизбек Турғунбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

46. ЗАРБААА! Исломбек Исоқжоновнинг чап қанотдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон Милан Митрович қайтарди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0 

45+1. ЗАРБАА! Чап қанотдан узатилган тўпни Шоҳруз Норхонов боши билан ноаниқ зарба берди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. УХХХХХ! Яна бурчак тўпи ва бу сафар Ўткир Юсупов тўпни қайтариб юборди .

44. ЗАРБААААААААА! Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди, Жўрабековдан тўп Колаковичга борди, унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди! Сейв! 

40. Огоҳлантириш "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоевга

33. ЗАРБА! Жиззахликларнинг навбатдаги жарима зарбасидан сўнг, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

32. УХХХХХХХХХХХ! Жиззахликлар ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Забиҳилло Ўринбоев боши билан қайтарди.

22. Искандар Шайқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

20. Жиззахликлар чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

14. ЗАРБААААААААААААААААА! Иван Соловьёвнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди! Жуда хавфли вазият эди! 

10. Ўйин шиддати у қадар юқори эмас, тўп асосан майдон марказида ушланиб турибди

5. ЗАРБАААААААА! Жамшид Болтабоевнинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди!

1. УХХХХХ! Илк дақиқаларданоқ ўйин кескин курашлар остида бошланди. Жиззахликлар хавфли вазият уюштиришди. Сардор Қулматовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.




Coca Cola Суперлига. 7-тур
2 июль, пайшанба
20:00 - НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА 2:0  
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Ҳасан Набиев, Акмалжон Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Руслан Болов 72, - 1:0 (Иван Соловьёв). Иван Соловьёв

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азиз Турғунбоев, 11.Исломбек Исоқжонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (88.Руслан Болов, 59).
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Ғиёс Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 15.Обид Жўрабоев, 20.Амирбек Жўрабоев, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 70.Аббос Ғуломов, 72.Павел Голишев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов (20.Баҳодир Насимов, 79), 4.Элёр Орифов, 5.Аюбхон Номанов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (12.Санъат Шихов, 79), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 80.Эливелто Рибейро (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 61), 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 7.Санжар Рашидов, 18.Шавкат Муллажонов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 30.Диан Талхатов.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Бақоев 40 (бош мураббий)


Navbahor

Ruslan Bolov - 72', Ivan Solovyov - 86'

Superliga. Round 7

02/07/2020, 20:00

0
:
2
Finished

Sogdiana

45'
90'
59'  Zabikhillo Urinbaev (Ruslan Bolov)
72'  Ruslan Bolov
72'  Ivan Solovyov
86'  Ivan Solovyov
90'  Islombek Isoqjonov (Pavel Golishev)
90'  Ivan Solovyov (Shokhrukh Mahmudkhojiyev)
61'  Elivelto Ribeyro Dantas (Javokhir Kahramanov)
70'  Shohruz Norkhonov
79'  Iskandar Shaykulov (Bakhodir Nasimov)
79'  Jasur Khasanov O (Sanat Shikhov)

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика