Latest news

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  6 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Coca Cola Суперлигаси. "Машъал" ва "Андижон" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади News

Coca Cola Суперлигаси. "Машъал" ва "Андижон" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади

Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


МАШЪАЛ – АНДИЖОН 0:0  
18 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Ойбек Калахўжаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Зоҳид Акрамов

 
"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 10.Шерзод Темиров, 14. Элла Кен Арманд (9.Никита Павленко, 73), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуриллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев.
Захира: 1.Ботир Носиров, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 33.Денис Васильев, 66.Зафарбек Акрамов, 67.Зойиржон Турсунов, 76.Абдумалик Норқобилов, 77.Иброҳим Нўъмонов.

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 10.Артём Литвяков, 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Тимур Усмонов (11.Сирож Мелиев, 68), 33.Дониёр Абдуманнопов, 70. Нодир Мавлонов (27.Муҳаммад Йўлдошев, 88), 88.Дмитро Зозуля.
Захира: 1.Аслонбек Аҳроров, 5.Хушнудбек Авилов, 6.Бахтиёржон Қосимов, 17.Абдулло Олимов, 20.Асилбек Азизов,. 

Огоҳлантиришлар: Сирожиддин Қўзиев 56,


Mashal

Superliga. Round 10

18/08/2020, 19:00

0
:
0
Finished

Andijan

45'
90'
56'  Sirojiddin Kuziyev
73'  Ella Ken Arman (Nikita Pavlenko)
68'  Temur Usmanov (Siroj Meliev)
88'  Nodir Mavlonov (Muhammadali Yuldashev)




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин тугади, "Машъал" - "Андижон" 0:0

90+1. ЗАРБААААААААААААААА! Сирож Мелиевнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Раҳимжон Давронов қайтарди! Суперсейв! 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. "Андижон". Нодир Мавлонов ўрнига Муҳаммад Юлдашев тушди

84. Хавфли вазият! Ҳумоюн Муртозаевнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Элдор Адҳамов тўпни ушлаб олди

73. Ўзгариш. "Машъал". Элла Кен Арманд ўрнига Никита Павленко

68. Ўзгариш. "Андижон". Усмонов ўрнига Сирож Мелиев тушди

64. Хавфли вазият! Абдураимов бурчак тўпидан кейин Муртозаев боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди

61. "Андижон" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди, лекин якунда Элдор Адҳамов тўпни эгаллаб олди

59. Рақиб тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима тўпи белгиланди номинал мезбонлар дарвозаси томон

56. Огоҳлантириш. "Машъал". Сирожиддин Қўзиев

54. Жамшид Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди

53. Ифеани жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ

51. Хавфли вазитят! "Машъал"нинг ҳужуми, бу вазиятда Элдор Адҳамов тўпни қайтарди! 

49. Хавфли вазият! Элла Кен ҳозир бирга бир вазиятда негадир зарба бермай шерикларига узатишга ҳаракат қилди ва зарба берилмади! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. Сардор Абдураимов жарима майдончаси ичида юзага келган палапартишликдан кейин тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берди, лекин унинг зарбаси дарвозанинг устидан чамаси 10 метрларча юқорига кетди

42. ЗАРБААААА! Литвяков ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан зарба йўллади, аммо яна салгина ноаниқ!!!

42. ЗАРБААА! Бекмуратовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси равиб дарвозасининг салгина ёнгинасидан ўтиб кетди

35. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўп Фарҳодга келиб тушди. Лекин Бекмуратов зарба бераётган чоғида тўп унинг оёғига "ўтирмади", натижада зарба ноаниқ чиқди

32. Хавфли вазият! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Элла Кен боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

28. ЗАРБАА! Литвяковнинг етказиб берган тўпига Нодир Мавлонов кучли зарба берди, лекин дарвоза устидан ўтиб кетди

24. Зарба. Дониёр Абдуманноповнинг зарбасини муборакликлар дарвозабони эгаллаб олди

23. Нажмиддин Нормуродовнинг йўллаган зарбаси йўл йўлакай жамоадошига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

22. ЗАРБА! Жарима тўпини Мавлоновнинг ўзи амалга оширди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди!


20. Мавлонов ҳозир жарима майдони ёнига яқинлашди ва рақиб ҳимоячилари томонидан йиқитилди. Хавфли жарима тўпи!

17. ЗАРБАААА! Элла Кеннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза усти ёнидан ўтиб кетди! 


13. Тимур Усманов рақиб жарима майдончаси ичида Нормуродовнинг қаршилига учради ва жароҳат олиб, тиббий ёрдам олмоқда.

11. Ҳозирча жамоалар бир бирини ўрганишмоқда, учрашув шиддати юқори эмас

7. Бугун "Машъал" сафида Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаев асосий таркибда майдонга тушишди. Улар биринчи даврани "Бунёдкор"да ижарада ўтказишганди 



3. Мирҳаматовдан тўпни қабул қилиб олган Абдуманноповни уни рақиб жарима майдончасига ошириб бермоқчи бўлганди, лекин ноаниқ тепиб юборди

1. Учрашув бошланди! 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика