Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган News

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган

Маълумотлар ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосан шакллантирилди.

Coca Cola Суперлигасининг биринчи давраси якунига етди. Илк давра баъзи жамоалар учун омадли келган бўлса, баъзилари учун нохуш тарзда якунланди. Шундай бўлса-да, кўнгилдагидек натижа қайд этолмаган жамоалар ҳам баъзи жабҳаларда устунликка эга бўлди. Келинг, давра давомида энг кўп зарба йўллаган жамоалар билан танишамиз. 

Статистиканинг катта қисми ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосланган ҳолда шакллантирилди. Эҳтимол, рўйхат сиз ўйлагандан фарқ қилиши мумкин. 

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба турнир жадвалида 10-ўринда бораётган ҳамда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш борасида иккинчилардан бўлиб турган (18 та гол қабул қилиб олган) "Сўғдиёна"га тегишли ҳисобланади. Жиззахликлар 152 бор рақиб дарвозасини "ўққа тутган". Бу борада иккинчи кўрсаткич "Навбаҳор"га тегишли. Самвел Бабаян шогирдлари умумий 143 та зарба йўллаган бўлса, ОКМКда наманганликлардан битта кам зарба йўллаган.

Энг ёмон кўрсаткич эса "Сурхон"га тегишли. Тошкент жамоаси деб атасак ҳам хато бўлмайдиган клуб 83 маротаба уриниб кўрган. "Олимпик"да эса зарбалар сони 94 тани ташкил этади.

Шунингдек, бир ўйинда энг кўп зарба йўллаш бўйича "Навбаҳор" юқори кўрсаткичга эга чиқди. Наманганликлар "Олимпик"га қарши баҳсда 21 марта ўз омадини синаб кўрган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика