Latest news

19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  0 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10

Coca Cola Суперлигаси. Инфантино кузатган баҳсда "Бунёдкор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади News

Coca Cola Суперлигаси. Инфантино кузатган баҳсда "Бунёдкор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади

Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

"Бунёдкор" – "Олимпик" 1:1

Голлар: Жасур Ҳакимов (Игорь Иванович) 71' - Отабек Жўрақўзиев (Темур Мамасидиқов) 5', 

6 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов

VAR: Раҳимбек Каримов

AVAR: Рустам Тоғаев

Назоратчи: Руслан Серазитдинов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбаржон Исматуллаев (с) (57.Амир Тўрақулов 72), 8.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 10.Расул Йўлдошев (15.Жасур Ҳакимов 46), 11.Игорь Иванович (99.Умидбек Султонов 77), 22.Усмонали Исмоналиев, 29.Музаффар Олимжонов (3.Маҳмуджон Маҳаммаджонов 46), 33.Дониёр Абдуманнопов (17.Виктор Сотникау 86), 34.Суҳроб Иззатов

Захира: 71.Сарвар Каримов, 5.Жасурбек Ёқубов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 45.Фарҳод Ўткуров.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев,  2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 6.Беҳзод Шамсиев (с), 7.Русланбек Жиянов (37.Алишер Одилов 62), 10.Фарруҳбек Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов 62), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Мустафо Абдуманнопов 78), 17.Темур Мамасидиқов (19.Аҳмадулло Муқумжонов 78), 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасур Жалолиддинов (9.Муҳаммадали Ғиёсов 65), 44.Асадбек Раҳимжонов

Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 8.Нодирбек Абдихолиқов, 18.Сардорбек Махмудов, 28.Рустам Жахонов.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳбек Мухторов 31', Дониёр Абдуманнопов 43'


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Султонов "Олимпик" дарвозабони билан бирга-бир чиққанди, аммо вазиятдан фойдалана олмади.

79. Огоҳлантириш: Носко ҳужумда қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

78. Ўзгаришлар: Мамасидиқов ўрнига Муқумжонов, Жўрақўзиев ўрнига Абдуманнопов туширилди.

75. Марказга яқин ҳудудда Абдумажидов ва Иванович бош билан тўқнашиб кетишди, шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

71. ГОООООООЛ! Ивановичнинг қанотдан узатган тўпини Жасур Ҳакимов "Олимпик" дарвозага бурди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 1:1.

65. Абдураҳмоновнинг зарбасидан сўнг тўп "Олимпик" дарвозаси устидан ўтиб кетди.

62. Ўзгаришлар: Мухторов ва Жиянов ўрнига Иброҳимов ва Одиловлар майдонга тушишди.

55. "Бунёдкор" футболчисининг жарима майдончаси ичига узатган тўпи "Олимпик" футболчисининг қўлига тегди, аммо қўл тана ҳажмини катталаштирмагани туфайли, ҳакам пенальти белгиламади.

46. Ўзгаришлар: Маҳмуд Маҳамаджонов Музаффар Олимжонов ўрнига, Жасур Ҳакимов Расул Йўлдошев ўрнига майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бўриевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Сухроб ушлаб олди.

44. Отабек Жўрақўзиев ўзига узатиб берилган тўпни тўхатиб қолди ва қулай нуқтадан зарба берди, Султоновдан супер сейв!

40. Жиянов жарима майдончасига кираётган паллада йиқилди, бироқ ҳакам мазкур вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.

33. Авазбек Ўлмасалиевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини дарвозабон қайтарди!

30. Тўп назорати: 30% - 70%.

27. Мамасидиқов ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди.

23. Абдуманнопов дарвозабонни алдаб ўтиб, орқароққа пас берди, бироқ пас ўхшамади.

22. Майдон эгалари олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳужумлар ҳозирча хавфли тус олмаяпти.

20. Ўйин давом этади. 

19. Исмоналиев Жияновни бироз туртиб юборди, ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

15. "Олимпик"чилар ўзларининг ажойиб "тики-така"лари билан мухлислар кўзини қувнатишди.

11. Ивановичнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Мезбонлар гол ўтказиб юборгандан сўнг дарҳол ҳужумга ўтди, бироқ хавфли тус олмади.

Тимур Мамасидоқовнинг ҳаволатиб берган узатмасини Отабек Жўрақўзиев боши билан дарвозани ишғол қилди. 

5. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди!

3. Баҳс фаоллик билан бошланди. 

1. Ўйин бошланди!

Дарвоқе, мазкур учрашувга ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам ташриф буюрган.

Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда

- Учрашув 18:30 да бошланади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика