Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Навбаҳор" - "Пахтакор" ва яна икки ўйин бор
15 sep 2019 08:57
News
Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Навбаҳор" - "Пахтакор" ва яна икки ўйин бор
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор”
15 сентябрь 2019 йил. Қўқон, "Марказий" стадиони. 16:15
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Дониёр Сайлавов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Сардор Наджафалиев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Охирги икки турни ўз майдонида ўтказган клублар ўртасидаги учрашув.
Бу жамоалар бугунга қадар Ўзбекистон чемпионатида 9 марта рўбаро келишган. Учршувларнинг еттитасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Икки учрашувда "Қўқон-1912" рақибдан устун келган.
Биринчи даврада "Бунёдкор" "Қўқон-1912"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
"Қўқон-1912" Суперлигадаги сўнгги учта ўйинниг барчасида ғалаба қозонди. "Бунёдкор" эса охирги икки учрашувда мағлуб бўлмади (бир ғалаба ва бир дуранг).
Kokand-1912 Avazxon Mamatxujaev - 4', Shakhboz Erkinov - 54', Murod Khalmukhamedov - 60' |
Superliga. Round 19 15/09/2019, 16:15 0
:
3
Finished
|
Bunyodkor |
“Навбаҳор” – “Пахтакор”
15 сентябрь 2019 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Бахтиёр Маметов
Ўзбекистон чемпионатига асос солинганидан буён унда узлуксиз иштирок этиб келаётган иккита клуб ўртасидаги баҳс. Шота Арвеладзе яна Андрей Канчельскисга қарши.
"Пахтакор" бу мавсум мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди. "Шерлар" сафарда 8та ўйин ўтказиб битта дуранг ўйнашди ва қолган барча учрашувда ғолиб бўлишди. Сафарда энг кам гол ўтказган клуб ҳам "Пахтакор" (3та).
"Навбаҳор" Суперлигада охирги 5та турда фақат битта ғалабага эришди холос.
Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида 57 марта ўзаро ўйин ўтказган. 35 марта тошкентликлар, 13 марта наманганликлар ғолиб чиқишган. Қолган 9та учрашувда дуранг қайд этилган.
Дастлабки даврада Тошкентдаги ўзаро ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.
Navbahor |
Superliga. Round 19 15/09/2019, 18:30 1
:
0
Finished
|
Pakhtakor Dostonbek Hamdamov - 27' |
“Локомотив” – “Металлург”
15 сентябрь 2019 йил. Тошкент, "Локомотив" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Аббос Аҳроров
"Пахтакор"да бир неча йиллар давомида бирга ишлаган Самвел Бабаян ва Андрей Шипилов бир-бирига қарши.
“Локомотив” шу пайтга қадар “Металлург”га қарши 31та ўйин ўтказган. Ўзаро учрашувларнинг 18тасида “темирйўлчилар” зафар қучган. 4та беллашувда эса “кончилар”нинг “қўли баланд” келган. Яна 9та ўйин дуранг билан ниҳоясига етган.
Дастлабки даврада Бекободда ўтган учрашувда ҳисоб очилмаган эди - 0:0.
"Локомотив" бу мавсум ўз майдонида 10та ўйин ўтказди ва умуман ютқазмади. "Металлург" эса сафардаги 9та ўйиннинг фақат биттасида ғолиб бўлди.
Ортда қолган 18та турдан сўнг "Локомотив" ўз майдонида энг кам гол ўтказган клуб бўлиб турибди - 5та.
Lokomotiv Islom Tukhtakhodjaev - 41' |
Superliga. Round 19 15/09/2019, 18:30 1
:
1
Finished
|
Metallurg Islombek Isoqjonov - 66' |
Comments