Latest news

00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  0 23:52"Интер Майами" Месси иштирокида учинчи либосини намойиш этди  0 23:35Расман: Гринвуд — "Марсель" футболчиси!  0 23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  9 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  4 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  2 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  9 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  6 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  10 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  7 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  5 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  5

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 25-тур ўйинлари бўлиб ўтади News

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 25-тур ўйинлари бўлиб ўтади

Бугун Coca Cola Суперлигасида 25-турдан ўрин олган барча 7та учрашув бир вақтда бўлиб ўтади.

 
“Бухоро” – “Металлург”
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Наим Қосимов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Ойбек Юнусов

Ўз майдонида 4та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётган "Бухоро" 25-турда ўз мухлислари қаршисида сафарда 3та баҳсдан бери ютқазмаётган "Металлург" клуби билан беллашади.

Бу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатида 43 марта тўқнаш келишган. 20 марта "Металлург", 18 бор "Бухоро" 3 очко соҳибига айланган. Қолган 5та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Фақат Бухородаги ўзаро ўйинларга эътибор қилсак бўлиб ўтган 21та учрашувнинг фақат иккитасида "Металлург" ғалаба қозона олган (2008 ва 2015 йилларда). "Бухоро" ўз уйида охирги 4та ўйиннинг ҳеч бирида бу жамоага ютқазмаган.

Биринчи даврада Бекободда ўтган ўзаро учрашувда майдон эгалари зафар қучишган. Биринчи таймда Сергей Тумасян, иккинчи таймда Сервер Жепаров томонидан урилган голлар "Металлург"га 3 очко келтирганди - 2:0.

Bukhara

Superliga. Round 25

27/11/2019, 16:00

0
:
0
Finished

Metallurg

45'
90'



АГМК – “Қизилқум”
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Равиль Шояхмитов, Александр Буров, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Суперлигада тўртта ўйиндан буён мағлуб бўлмаётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ўз майдонида худди ўз каби тўртта турдан буён ютқазмаётган Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги "Қизилқум"ни қабул қилади.

Бу икки жамоа миллий чемпионат доирасида ҳозирга қадар 25 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 11та учрашувда "Қизилқум", 10та баҳсда олмалиқликлар ғолиб бўлишган. Тўрт марта дуранг қайд этилган.

"Қизилқум" сафарда учта ўйиндан буён бу рақибни мағлуб эта олмаяпти. Сўнгги бор АГМК ўз майдонида 2016 йилги мавсумда "Қизилқум"га имкониятни бой бериб қўйганди. Умуман олганда айнан шу ғалаба "Қизилқум" учун Олмалиқда қўлга киритилган ягона ғалаба бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Навоийда кечган баҳсда мезбонлар ғолиб бўлишган. Медина Смит ҳисобни очган, биринчи тайм охирида Дилшод Жўраев ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи таймда Элгужа Григалашвили икки бор АГМК дарвозасига гол урганди - 3:1. Эътиборлиси айни пайтда Григалашвили айнан АГМК сафида ўйнамоқда.

OKMK

Элгужа Григалашвили - 9', Zafar Palvanov - 56', Zafar Palvanov - 68', Zafar Palvanov - 77'

Superliga. Round 25

27/11/2019, 16:00

1
:
4
Finished

Qizilqum

Mate Vatsadze - 15'

45'
90'
9'  Элгужа Григалашвили
56'  Zafar Palvanov
68'  Zafar Palvanov
77'  Zafar Palvanov
15'  Mate Vatsadze
45'  Sherali Juraev



“Динамо” – “Сурхон”
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Дониёр Сайлавов, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Шохрух Саид

Кетма-кет 12та турдан буён фақат мағлуб бўлаётган "Динамо" клуби Самарқандда сафардаги охирги икки учрашувда мағлуб бўлган Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади.

Бу клублар ҳозирга қадар чемпионат доирасида 21 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа ҳам 8тадан ғалабани қўлга киритган ва 5та учрашувда дуранг кузатилган.

"Динамо" ўз майдонида ҳеч қачон "Сурхон"га мағлуб бўлмаган - 7 ғалаба ва 3 дуранг. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда сўнгги бор 1999 йилда дуранг қайд этилган экан, шундан кейин бўлиб ўтган ўйинларда мезбон жамоа ҳар сафар ғолиб бўлаверган.

Биринчи даврада Самарқандда ўтган ўзаро учрашув тақдирини битта гол ҳал қилганди. 2-дақиқада Шерзод Ҳакимов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб "Сурхон"га ғалаба келтирганди - 1:0. Ўша ўйинда термизликлар ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов пенальтидан гол ура олмаганди.

Dinamo

Bakhodir Nasimov - 66', Ixtiyor Toshpo’latov - 74'

Superliga. Round 25

27/11/2019, 16:00

1
:
2
Finished

Surkhon

Abdulaziz Yusupov - 72'

45'
90'
66'  Bakhodir Nasimov
74'  Ixtiyor Toshpo’latov
72'  Abdulaziz Yusupov




“Навбаҳор” – “Локомотив”
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Суперлигада сўнгги 3та турда умуман ғалаба қозона олмаган "Навбаҳор" ўз майдонида 10та учрашувдан буён ҳеч кимга ютқазмаётган "Локомотив"ни қабул қилади.

Бу икки жамоа бугунги кунга қадар ўзаро 31та учрашув ўтказишган. Катта устунлик "Локомотив" томонида. 18та баҳсда "темирйўлчилар" зафар қучишган, 8та ўйинда "лочинлар"нинг қўли баланд келган бўлса яна 5та учрашувда дуранг қайд этилган.

Охирги ўзаро 4та учрашувда (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Локомотив" бу жамоани 4 марта мағлуб этган экан.

Дастлабки даврада Тошкентда кечган ўзаро баҳсда "темирйўлчилар" ғолиб бўлишган. Иккинчи тайм ўрталарида Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган гол "Локомотив"га 3 очко тақдим этганди - 1:0.

Navbahor

Superliga. Round 25

27/11/2019, 16:00

1
:
0
Finished

Lokomotiv

Sardor Mirzaev - 59'

45'
90'
59'  Sardor Mirzaev



“Андижон” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Аҳмад Эргашев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Учта турдан буён ғалаба қозона олмаётган "Андижон" ўз уйида сафардаги охирги икки учрашувда ғолиб бўлган "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қилсак, 9та учрашувда "Андижон", 8та баҳсда "Қўқон-1912" ғолиб бўлган. Яна 6та учрашувда дуранг кузатилган.

Охирги ўзаро 5та ўйинда (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Андижон" бу жамоани умуман мағлуб эта олмаган экан. "Бургутлар" сўнгги бор 2003 йилги мавсумда қўқонликларни мағлуб этишган.

Биринчи даврада "Қўқон-1912" мезбонлиги остида Фарғонада ўтган ўзаро баҳсда ҳисоб очилмаган эди - 0:0.

Andijan

Ildar Mamatkazin - 90'

Superliga. Round 25

27/11/2019, 16:00

1
:
1
Finished

Kokand-1912

Kuvondik Ruziev - 41'

45'
90'
90'  Ildar Mamatkazin
41'  Kuvondik Ruziev



“Пахтакор” – “Бунёдкор”
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Элёр Турсунов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Суперлигада сўнгги 16та турнинг барчасида ғолиб бўлган "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан тўқнаш келади.

Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" 10 марта, "Бунёдкор" 8 марта ғалаба қозонган. 9та учрашувда эса ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Охирги ўзаро 4та ўйинда (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Пахтакор" бу жамоани тўрт марта мағлуб этган экан.

Биринчи даврада “Пахтакор” стадионида кечган бу клублар ўртасидаги ўйинда "шерлар" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишган. Ўшанда номинал мезбон “Бунёдкор” бўлганди. Достонбек Ҳамдамов ва Драган Чераннинг голларига "қалдирғочлар" сафида Миржаҳон Мираҳмадов жавоб берганди. Қизиғи бу сафарги баҳс “Бунёдкор” стадионида бўлади ва номинал мезбон “Пахтакор” бўлади.

Pakhtakor

Igor Sergeev - 39', Igor Sergeev - 67'

Superliga. Round 25

27/11/2019, 16:00

3
:
2
Finished

Bunyodkor

Nurillo Tukhtasinov - 11', Javokhir Kahramanov - 24', Hurshid Giyasov - 90'

45'
90'
39'  Igor Sergeev
67'  Igor Sergeev
11'  Nurillo Tukhtasinov
24'  Javokhir Kahramanov
90'  Hurshid Giyasov




“Сўғдиёна” – “Насаф”
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Ўз майдонида 8та ўйиндан буён ҳеч кимга ютқазмаган "Сўғдиёна" ўз уйида сафардаги охирги 5та учрашувда умуман юта олмаган "Насаф"ни қабул қилади.

Бу икки клуб Суперлигада 39та ўйинда ўзаро тўқнаш келишган. 31та учрашувда "Насаф" ғолиб бўлган, 7та баҳсда "Сўғдиёна" зафар қучган. Фақат бир марта бу жамоалар ўзаро дуранг ўйнашган.

"Сўғдиёна" бу жамоага қарши ўз майдонида ўтказган охирги 9та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган экан. Сўнгги марта Жиззах клуби 2008 йилги мавсумда ўз майдонида "Насаф"дан устун келган.

Қаршида ўтган биринчи даврадаги ўзаро ўйинда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучишган. Мезбонлар сафида Дилшод Саитов, Бобур Давлатов ва Ислом Кенжабоев тўп киритишган бўлса, жиззахликлар таркибида Никола Милинкович гол урганди.

Sogdiana

Shohruz Norkhonov - 63'

Superliga. Round 25

27/11/2019, 16:00

1
:
1
Finished

Nasaf

Humoyun Murtozaev - 9'

45'
90'
63'  Shohruz Norkhonov
9'  Humoyun Murtozaev

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика