Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  13 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

Coca Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган "Андижон" — "Насаф" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди News

Coca Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган "Андижон" — "Насаф" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Coca Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Андижон" — "Насаф" учрашуви якунланди.

"Андижон" — "Насаф" 0:0

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Олим Тўйчибоев 

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов 

AVAR: Шоҳрух Аъзамов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев (14.Абдураҳмон Комилов 64'), 11.Сардор Абдунабиев (27. Саидумархон Содиқов 84'), 13. Сардор Азимов, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳомжон Алижонов, 99.Рубин Ҳебай.

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 7. Бобур Фарҳодов, 9.Леван Арвеладзе, 15. Владимир Бубания, 19.Суҳроб Бердиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 90. Иброҳим Ғанихонов.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (88. Марко Станоевич 82'), 19. Лима Круз, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (10. Андрес Чавес 73'), 34. Шерзод Насруллаев (17. Суҳроб Нуруллоев 90+3'), 70. Жаба Жигаури, 77. Ойбек Бозоров (8. Зафармурод Абдираҳматов 73'), 92. Умар Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (18. Баҳром Абдураҳимов 73').

Захира: 35. Абдувоҳид Неъматов, 21. Дониёржон Нарзуллаев, 25. Бекжон Раҳматов, 32. Зафар Ҳакимов.

Огоҳлантириш: Жаба Жигаури 78'

Четлатиш: Сардор Азимов 61', Жаба Жигаури 87' (иккинчи сариқ карточка)

Andijan

Superliga. Round 14

28/07/2023, 20:00

0
:
0
Finished

Nasaf

45'
90'
61'  Sardor Azimov
64'  Ilhom Abduganiev (Abdurakhmon Komilov)
84'  Sardor Abdunabiyev (Saidumar Sodikov)
58'  Shukhrat Mukhamadiev
73'  Shukhrat Mukhamadiev (Zafarmurod Abdurakhmatov)
73'  Azizbek Amonov (Andres Chavez)
73'  Ойбек Бозоров (Bahrom Abdurahimov)
78'  Jambuli Jigauri
82'  Акмал Мозговой (Marko Stanojevic)
87'  Jambuli Jigauri
90'  Шерзод Насруллаев (Sukhrob Nurulloyev)


90+7. Ўйин якунланди!

90+6. Чавес ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ...

90. Учрашувга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88. Буёғига майдонда 10 га 10! Кўрамиз, якуний натижа қандай бўлар экан...

87. Жаба Жигаурига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва ўйиндан четлатилди.

86. Майдонда "Андижон" ва "Насаф" футболчилари тортишиб кетмоқда.

85. Баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. Буёғига ўйин борган сари "қизиб боради".

81. Абдураҳимовнинг ерлатиб тепган тўпи ноаниқ бўлди.

78. Жаба Жигаури рақибга ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

76. Лима ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ бўлди.

73. "Насаф" жамоасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

71. Water time

69. Ана энди "Насаф" ҳужумларда фаолликни оширмоқда. 

65. Бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да майдон эгалари фаоллик кўрсатмоқда.

61. Сардор Азимовга қизил карточка кўрсатилди!

59. Ҳакам Сардор Азимовнинг Муҳаммадиевга нисбатан ишлатган ҳолатини ВАРдан кўриб чиқмоқда. 

58. Сардор Азимовга сариқ карточка кўрсатилди.

53. Иккинчи бўлимда андижонликлар фаол. Жамоанинг ҳужуми якунланмай қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Бурчакдан узатилган тўпга Ҳебай боши билан зарба берди, Умиджон Эргашевдан ажойиб сейв!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Насаф"да жуда зўр вазият! Дастлаб Насруллаев қулай вазиятдан гол уролмади, қайтган тўпга Ойбек Бозоров берди, уни ҳам Литовка қайтарди, кейин эса мезбон ҳимоячилар фаоллик қилиб, тўпни тепиб юборишди.

37. Гол ҳисобга олинмади, учраушув ўз йўналишида давом этади. 

37. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

35. Меҳмонлардан жуда хавфли ҳужум! Лима Круз катта тезликда олдинга ўтиб тўпни дарвозага йўллади, тўп дарвозага кирди, бироқ ҳакам ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини билдирди. 

32. "Насаф" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

26. Water time

24. "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми марказга кўчди, бироқ бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси Маматказин фаол ҳаракат қилди.

12. Тоировнинг учинчи зарбаси!!! Бу сафар тўп бирозиган ноаниқ кетди...

11. Тоировдан яна бир зарба! Дарвоза томон сапчиб борган тўпни Умиджон Эргашев аранг қутқариб қолди.

8. Навбат Муҳаммадкарим Тоировга: унинг узоқдан тепган тўпи анчагина ноаниқ бўлди. 

7. Жаба Жигаурининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

6. Баҳснинг ўтган 5 дақиқасида мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам анча фаол. Мухлислар эса стадионни "ёндиришмоқда".

1. Ўйинга старт берилди! Баҳс ўз белгиланган вақтидан 10 дақиқа кеч бошланди.

Майдонда давлат мадҳияси янграмоқда. 

Маълумки, бугун Андижонда "Бобур" ўйингоҳи реконструкциядан сўнг қайта ишга тушди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок иштирок этиб, сўзга чиқди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика