Coca Cola Суперлигаси-2022. Таблода энг кўп қайд этилган ҳисобни биласизми?
		
		13 nov 2022 22:42
        News	
	 
				 
				Coca Cola Суперлигаси-2022. Таблода энг кўп қайд этилган ҳисобни биласизми?
Мавсум давомида учрашувларнинг кўпчилигида дўстона ҳисоб қайд этилганининг гувоҳи бўлдик.
Жумладан, 27 ўйин, яъни барча тўқнашувларнинг 15% ида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ушбу ҳисоб илк бор 2-турда "Насаф" – "Металлург" учрашувида, сўнгги бор 24-турда "Қизилқум" – "Қўқон-1912" баҳсида қайд этилган.
Ундан кейинги натижа 0:0 ҳисоби саналади. Барча ўйинларнинг 11% и, яъни 20 беллашувда ҳисоб очилмаган. Ушбу баҳсларнинг дастлабкиси 1-турдан ўрин олган "Олимпик" – "Сурхон" учрашувига, охиргиси эса 21-турда бўлиб ўтган "Қўқон-1912" — "Локомотив" тўқнашувига тўғри келади.
Рўйхатдаги учинчи поғона 1:2 ҳисобига тўғри келади. 18 ўйин (10%) мана шу ҳисобда поёнига етган.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум Тошкентнинг "Пахтакор" клуби чемпионликка эга чиқди. Улардан бир очко кам жамғарган "Навбаҳор" иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қаршининг "Насаф" жамоаси учинчи поғонани банд этди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments