Coca Cola Суперлигаси. 14-турга оид қизиқарли фактлар
31 jul 2023 22:36
News
Coca Cola Суперлигаси. 14-турга оид қизиқарли фактлар
"Бухоро" — "Турон" 2:3
- "Бухоро" чемпионат доирасидаги кетма-кет 6-учрашувда мағлубият аламини татиб кўрди. Воҳаликлар охирги марта май ойида "Металлург"га қарши баҳсда очко қўлга киритганди;
- "Бухоро" чемпионат доирасида сўнгги 13 ўйиннинг 12 тасида ғалаба қозона олмади;
- Биринчи даврани "Бухоро" таркибида ўтказган Файзулло Жуманқўзиев иккинчи давранинг илк ўйинини "Турон" таркибида собиқ жамоасига қарши ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ва ассист ёздириб қўйди.
- "Турон" жорий мавсум чемпионат доирасидаги илк ғалабасини тантана қилди. Яйпанликлар Суперлигадаги охирги ғалабасига 2021 йилнинг ноябрида эришганди.
- "Бухоро" жорий мавсум орттириб олган учта қизил карточкасининг иккитаси "Турон"га қарши ўйинда содир бўлди. 1-тур дорасидаги баҳсда кечаги ўйин қаҳрамонларидан бири Файзулло Жуманқўзиев майдондан четлатилганди.
- "Турон" Суперлигадаги иштироки тарихида илк маротаба рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилишни уддалади.
- Файзулло Жуманқўзиев собиқ жамоасига қарши баҳсда 2 очко (1+1) ишлади. Биринчи даврада у бухороликлар сафида бирорта самарали ҳаракат амалга оширмаганди. Шунингдек, у охирги голини ўтган йилнинг май ойида "Арал" дарвозасига урганди.
- Шоҳмалик Комилов ҳам бир йил деганда Суперлига доирасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячи охирги марта ўтган йилнинг июнида "Динамо" сафида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлганди. Шунингдек, у жорий мавсум кубок доирасида "Насаф" аъзоси сифатида гол уришга муваффақ бўлган.
- Шоҳрўз Норхонов 12 ўйинлик голсиз серияга якун ясади. Ҳужумчи охирги марта 1-турда "Навбаҳор" либосида гол уришни уддалаганди.
- Маҳмуд Жўрабоев ва Асадбек Саидхонов Суперлигадаги дебют голини урди.
- "Турон" "Бухоро"га қарши баҳсда ушбу мавсум бир ўйин давомидаги энг кўп зарба ва аниқ зарбасини йўллади (14 га монанд 8 зарба).

"Олимпик" — "Пахтакор" 0:2
- "Пахтакор" Суперлига доирасида илк маротаба "Олимпик"ни мағлубиятга учратди.
- Жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро тўртта учрашувида камида иккита тўп киритилди;
- "Олимпик"нинг чемпионат доирасидаги ғалабасиз серияси 4 тага етди.
- "Олимпик" чемпионат доирасида ўз майдонидаги 7 ўйиннинг 6 тасида ғалаба қозона олмади.
- "Олимпик" чемпионат доирасида охирги 11 та ўйинда 1 тадан кўп гол урмаган.
- "Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 11 та ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозонди;
- "Пахтакор" чемпионат доирасида сафардаги сўнгги 5 та ўйинда ғалаба қозонди;
- "Пахтакор" чемпионат доирасида кетма-кет 19 ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда, пойтахтликлар охирги марта ўтган йилнинг октябрида "Насаф" дарвозасини ишғол қила олмаганди.
- "Пахтакор"нинг чемпионат доирасидаги мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди.
- "Пахтакор" футболчиларига ҳар тўрт ўйин оралиғида қизил карточка кўрсатилмоқда. Ёдингизда бўлса, "шерлар" бундан аввалги жазо карточкасини 10-турда, ундан ҳам аввалгисини эса 6-турда ишлаб олганди. Қизиқ томони, пойтахтликлар мазкур уч ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.
- Диёр Холматов икки йилдан сўнг Суперлигада гол урди. У чемпионатдаги охирги голини 2021 йилнинг май ойида "Қўқон-1912" дарвозасига урганди.
- Драган Черан охирги 5 та мавсум Суперлигада 10 та ва ундан кўп гол урган ягона футболчига айланди.
- Драган Черан "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоаларидан кўпроқ гол урди.
- Жорий мавсум Ильгиз Танташев бошқарган уч ўйинда ҳам "Олимпик" мағлубиятга учради.

"Андижон" — "Насаф" 0:0
- Жамоалар ўртасида чемпионат доирасида сўнгги 7 ўйиндан бери давом этиб келаётган голли серияга барҳам берилди.
- "Андижон"нинг чемпионат доирасидаги мағлубиятсиз серияси 5 та ўйинга етди;
- "Насаф" эса чемпионат доирасида сўнгги 12 ўйиннинг 11 тасида ютқазмади.
- "Насаф" жорий мавсум чемпионат доирасида сафардаги барча ўйинларда гол уриб келаётганди, ушбу серия бузилди.
- Жамбул Жигаури Суперлигадаги дебют учрашувида майдондан четлатилди.
- "Насаф" футболчиларига ҳам ҳар тўрт ўйинда қизил карточка кўрсатилмоқда. Бундан аввалги жазо чораси 10-турда қўлланилган бўлса, ундан ҳам аввалгиси 6-турда (қаршиликларнинг икки нафар футболчиси четлатилган) қайд этилганди.
- "Насаф" тарихда илк маротаба бир мавсум давомида "Андижон" дарвозасига бирорта гол уролмади.

"Нефтчи" — "Металлург" 1:0
- "Нефтчи" чемпионат доирасида 16 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти, фарғоналиклар сўнгги марта ўтган йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой бериб қўйган.
- "Металлург" чемпионат доирасида сўнгги 8 ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди.
- Аббос Ғуломов икки йилдан кейин яна Суперлигада гол урди. У охирги маротаба 2021 йил "Навбаҳор" таркибида "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилганди.
- Умар Адҳамзода учинчи голи узатмасини ҳисобига ёздириб қўйди. Ўтган йили у бутун мавсум давомида шунча ассист қайд этганди.
"Нефтчи" бир ўйин давомидаги энг кўп зарбани мазкур ўйинда қайд этди — 15 та.

ОКМК — "Сурхон" 2:3
- Чемпионат доирасида ўзаро барча қарама-қаршиликда мухлислар гол кўрмоқда.
- ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонида "Сурхон"га қарши барча ўйинда ғалаба қозонаётганди, кеча ушбу анъана бузилди.
- "Сурхон"нинг ОКМКга қарши 7 ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига ҳам чек қўйилди.
- ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонидаги барча ўйинда гол урмоқда, кеча ҳам бу серия давом этди;
- "Сурхон" жорий мавсум чемпионат доирасида сафардаги ўйинларда илк ғалабасини тантана қилди;
- "Сурхон" чемпионат доирасида сафардаги охирги 3 та ўйинда гол урмаганди, ушбу серияга ҳам барҳам берилди.
- Сильванус Нимели биринчи даврада ҳам ОКМК дарвозасига тўп киритишни уддалаганди.

"Бунёдкор" — "Сўғдиёна" 0:2
- "Бунёдкор" чемпионат доирасида кетма-кет 9-ўйинда ғалаба қозона олмади.
- "Бунёдкор" чемпионат доирасида сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида ютқазди.
- "Бунёдкор" чемпионат доирасида жорий мавсум ўз майдонида ғалаба қозона олмаяпти.

"Қизилқум" — "Навбаҳор" 1:2
- "Қизилқум" чемпионат доирасида кетма-кет 8-марта "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмади.
- "Қизилқум" чемпионат доирасида ўз майдонидаги сўнгги 5 та ўйинда "Навбаҳор"ни енга олмади.
- "Қизилқум" сўнгги 12 ўйиннинг 1 тасида ғалаба қозонди.
- "Навбаҳор"нинг чемпионат доирасидаги мағлубиятсиз ўйинлари сони 9 тага етди.
- Жамшид Болтабоев биринчи даврада ҳам "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилганди.
- Ислом Кенжабоев ўтган мавсум Суперлигада қайд этган голлари сонини (3 та) иккинчи давранинг бошидаёқ такрорлади.
- Жасур Яхшибоев кечаги ўйинда жамоаси зарарига пенальти ишланишига сабабчи бўлди, рақиб дарвозасини пенальтидан ишғол қила олмади, кейинчалик ўйиндан ва ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди.
- Жорий мавсум "Навбаҳор" дарвозаси томон илк маротаба пенальти белгиланди.

Similar news
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments