Latest news

01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  1 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  9 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  226 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2 18:40Мбаппе эффекти! "Реал" яна дунёнинг энг қиммат футбол бренди  4

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур превьюси News

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур превьюси

Эртага Coca Cola Суперлигасининг иккинчи давра ўйинлари бошланади.

27 июль, пайшанба

БУХОРО – ТУРОН

Ҳакамлар: Найим Қосимов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Жаҳонгир Норалиев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Турнир жадвалидаги ўрни: 13-14

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 1

Мезбонлар ғалабаси: 1

Меҳмонлар ғалабаси: 0

Дуранг: 0

Тўплар нисбати: 2-1

Қизиқарли фактлар

"Бухоро" чемпионат доирасида кетма-кет 5 та ўйиндан бери мағлубиятга учраяпти;

"Бухоро" чемпионат доирасида сўнгги 5 та ўйиннинг 4 тасида рақиб дарвозасини ишғол қила олмади;

"Бухоро" чемпионат доирасида сўнгги 12 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозона олмаган;

"Турон" сафардаги 6 ўйиннинг 4 тасида рақиб дарвозасини ишғол қилган;

Файзулло Жуманқўзиев биринчи даврани "Бухоро" сафида ўтказди, иккинчи даврани эса "Турон" сафида собиқ жамоасига қарши бошлайди;

"Турон" жорий мавсум чемпионат доирасида ғалаба қозонмаган;

Жамоалар шу йил Ўзбекистон кубогида ҳам тўқнаш келди, унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

28 июль, жума

ОЛИМПИК – ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Илья Ильин

VAR ҳаками: Азиз Асимов

AVAR: Амир Галеев

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Турнир жадвалидаги ўрни: 9-2

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 3

Мезбонлар ғалабаси: 1

Меҳмонлар ғалабаси: 2

Дуранг: 0

Тўплар нисбати: 5-4

Қизиқарли фактлар

Чемпионат доирасида "Пахтакор" "Олимпик"ни мағлуб эта олмаган;

Чемпионат доирасидаги ўзаро ўйинларда камида иккита тўп киритилган;

"Олимпик" чемпионат доирасида 3 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти;

"Олимпик" чемпионат доирасида ўз майдонидаги 6 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозона олмаган;

"Олимпик" чемпионат доирасида охирги 10 та ўйинда 1 тадан кўп гол урмаган;

"Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 10 та ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонган;

"Пахтакор" чемпионат доирасида сафардаги сўнгги 4 та ўйинда ғалаба қозонган;

"Пахтакор" чемпионат доирасида кетма-кет 18 ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда;

"Пахтакор" чемпионат доирасида 10 та ўйиндан бери ютқазмаяпти;

Ильгиз Танташев биринчи даврада "Олимпик" иштирокидаги икки, "Пахтакор" қатнашган бир ўйинни бошқарган. Қизиғи, мазкур баҳсларда иккала жамоа ҳам ғалаба қозона олмаган.

АНДИЖОН – НАСАФ

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Олим Тўйчибоев 

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов 

AVAR: Шоҳрух Аъзамов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов

Турнир жадвалидаги ўрни: 7-4

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 43

Мезбонлар ғалабаси: 7

Меҳмонлар ғалабаси: 27

Дуранг: 9

Тўплар нисбати: 50-95

Қизиқарли фактлар

Жамоалар ўртасида чемпионат доирасида сўнгги 7 ўйиндан бери томошабинлар гол кўрмоқда;

"Андижон" чемпионат доирасида сўнгги 4 ўйиндан бери ютқазмаяпти;

"Насаф" чемпионат доирасида сўнгги 11 ўйиннинг 10 тасида ютқазмаган;

"Насаф" жорий мавсум чемпионат доирасида сафардаги барча ўйинларда гол урмоқда.

29 июль, шанба

НЕФТЧИ – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Рустам Чориев, Сардор Ҳакимов, Шоҳрух Мақсудов, Исроил Имомназаров

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин  

AVAR: Акмал Раҳимов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов  

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Турнир жадвалидаги ўрни: 3-11

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 45

Мезбонлар ғалабаси: 25

Меҳмонлар ғалабаси: 11

Дуранг: 9

Тўплар нисбати: 78-41

Қизиқарли фактлар

Жамоалар жорий йил Ўзбекистон кубогида ҳам тўқнаш келди, унда бекободликлар зафар қучди;

"Нефтчи" чемпионат доирасида 15 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаган;"

Нефтчи" чемпионат доирасида охирги 10 та ўйиннинг 7 тасида дуранг ўйнаган;

"Металлург" чемпионат доирасида сўнгги 3 ўйинда ютқазмаган;

"Металлург" чемпионат доирасида сўнгги 7 ўйиндан бери ўз дарвозасидан тўп ўтказмоқда;

"Металлург" чемпионат доирасида сафардаги 6 ўйиннинг атиги 1 тасида ғалаба қозонган;

Бош ҳакам Рустам Чориев мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида захира ҳаками сифатида ишлаган.

ОКМК – СУРХОН

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Абдурашид Худойберганов

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Руслан Серазитдинов

Назоратчи: Олег Дачев  

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Турнир жадвалидаги ўрни: 5-6

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 9

Мезбонлар ғалабаси: 8

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: 0

Тўплар нисбати: 13-4

Қизиқарли фактлар

Чемпионат доирасида ўзаро барча қарама-қаршиликда мухлислар гол кўришган;

ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонида "Сурхон"га қарши барча ўйинда ғалаба қозонган;

ОКМК чемпионат доирасида кетма-кет 7 ўйиндан бери "Сурхон"ни мағлуб этмоқда;

ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонида кетма-кет 3 ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда;

ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонидаги барча ўйинда гол урган;

"Сурхон" чемпионат доирасида сафардаги ўйинларда ғалаба қозонмаган;

"Сурхон" чемпионат доирасида сафардаги охирги 3 та ўйинда гол урмаган.

30 июль, якшанба

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА

Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Шоҳнур Йўлдошев, Шоҳрух Аъзамов, Достон Мирзараимов

VAR ҳаками: Азиз Асимов

AVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Владислав Цейтлин  

Комиссар: Шерзод Ражабов

Турнир жадвалидаги ўрни: 8-10

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 27

Мезбонлар ғалабаси: 17

Меҳмонлар ғалабаси: 3

Дуранг: 7

Тўплар нисбати: 52-17

Қизиқарли фактлар

"Бунёдкор" чемпионат доирасида ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши сўнгги 5 та ўйиннинг атиги 1 тасида ғалаба қозонган;

"Бунёдкор" чемпионат доирасида 8 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти;

"Бунёдкор" чемпионат доирасида сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида ютқазган;

"Бунёдкор" чемпионат доирасида жорий мавсум ўз майдонида ғалаба қозона олмаган;

"Бунёдкор"нинг 6 нафар футболчиси иккинчи даврани "Сўғдиёна" сафида собиқ жамоасига қарши бошлайди;

"Сўғдиёна" чемпионат доирасида охирги 3 та ўйинда ютқазган;

"Сўғдиёна" биринчи даврада Тошкент (шаҳар, вилоят) жамоаларини мағлуб эта олмади.

ҚИЗИЛҚУМ – НАВБАҲОР

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Фарруҳ Янсупов

VAR ҳаками: Найим Қосимов

AVAR: Элнур Дониёров

Назоратчи: Марат Исмоилов  

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Турнир жадвалидаги ўрни: 12-1

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 47

Мезбонлар ғалабаси: 14

Меҳмонлар ғалабаси: 20

Дуранг: 13

Тўплар нисбати: 47-62

Қизиқарли фактлар

"Қизилқум" чемпионат доирасида 7 та ўйиндан бери "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмаяпти;

"Қизилқум" чемпионат доирасида ўз майдонидаги сўнгги 4 та ўйинда "Навбаҳор"ни енга олмаган;

"Қизилқум" сўнгги 11 ўйиннинг 1 тасида ғалаба қозонган;

"Қизилқум" биринчи даврада водийдаги 4 та клубнинг бирортасини мағлуб эта олмаган;

"Навбаҳор" чемпионат доирасида 8 ўйиндан бери мағлубитга учрамаяпти;

"Навбаҳор" чемпионат доирасида сафардаги 6 ўйиннинг атиги 2 тасида ғалаба қозонган;

Раҳимбек Каримов биринчи даврада иккала жамоанинг биттадан ўйинини бошқарган бўлиб, унда наманганликлар зафар қучган, навоийликлар эса мағлубият аламини татиб кўрган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика