Latest news

02:34Ла Лига. "Барселона" илк турда камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Левандовскидан дубль!  17 01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  9 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  9 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  4 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  4 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1 23:20Туркия Суперлигаси. Ўзбек дербисида ғолиб номи аниқланди  5 23:16Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду бу сафар ҳам совринни қўлга кирита олмади, "Ал Ҳилол" яна "Ал Насср"ни тор-мор этди  49 22:23Ансу Фати Туркияга йўл олиши мумкин?!  5 21:58Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди  2 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  12 20:53АПЛ. "Арсенал" чемпионатни осон ғалаба билан бошлади  3 19:45Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  9 19:142022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади  4 19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0

Coca Cola Суперлига. Яйпан "олов"га айланган учрашувда "Бунёдкор" сўнгги сонияларда гол уриб ғалаба қозонди News

Coca Cola Суперлига. Яйпан "олов"га айланган учрашувда "Бунёдкор" сўнгги сонияларда гол уриб ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлиганинг 17-тури доирасидаги "Турон" - "Бунёдкор" баҳси якунланди.

20.08.2023 | 19:00

"Турон" - "Бунёдкор" 1:2  (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов.

Захира ҳаками: Исроил Имомназаров

VAR: Раҳимбек Каримов

АVAR: Максим Нехочин

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Гол: Фарҳод Ўткиров (Жасур Ҳакимов) 5, 0:1, Файзуллобек Жуманқўзиев (Нодирбек Мукаров) 45+1 (1:1), Расул Йўлдошев (Милан Марчич) 90+5

"Турон": 35. Раҳимжон Давронов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 5. Марлен Чобанов (18. Абдуғани Камолов,46), 10. Ҳумоюн Муртозаев, 17. Нодирбек Мукаров (22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 74), 21. Азамжон Алиев (40. Абега Эньянг Нгу, 63), 23. Сардорбек Хурсандов, 36. Нодирбек Абдураззоқов (45. Асадбек Саитхонов, 46), 44. Абубакир Ашуров, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев (7. Шоҳмалик Комилов, 78)

Захирадагилар: 1. Достонбек Тўхтабоев, 3. Акбар Абдирасулов, 15. Азиз Холмуродов,  19. Равшан Ҳайруллаев, 

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексей Носко (77. Милан Марчич, 78), 3. Маҳмуджон Муҳаммаджонов (19. Билол Туплиев,  78), 4. Дарвонжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 15. Жасурбек Ҳакимов ( 14. Аҳмаджон Анваров, 38), 30. Веллингтон Таира, 34. Суҳроб Иззатов (22. Усмонали Исмоналиев, 63), 45. Фарҳод Ўткиров (99. Умидбек Султонов, 63)

Захирадагилар: 71. Сарвар Каримов, 7. Акбаржон Исматуллаев, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 29. Музаффар Олимжонов, 

Огоҳлантириш: Аъзам Алиев ("Турон") 43, Асадбек Саитхонов ("Турон") 86

Turon Ferghana

Fayzullobek Jumanqo'ziyev - 45'

Superliga. Round 17

20/08/2023, 19:00

2
:
1
Finished

Bunyodkor

Farkhod Utkirov - 5', Расул Юлдашев - 90'

45'
90'
43'  Azam Aliev
45'  Fayzullobek Jumanqo'ziyev
45'  Nodirbek Mukarov
46'  Nodir Abdurazzakov (Asadbek Saitkhonov)
46'  Marlen Chobanov (Abdugani Kamolov)
63'  Azam Aliev (Ngu Abega Enyang)
73'  Nodirbek Mukarov (Shakhzod Rakhmatullaev)
78'  Fayzullobek Jumanqo'ziyev (Shokhmalik Komilov)
86'  Asadbek Saitkhonov
5'  Farkhod Utkirov
5'  Jasur Hakimov
38'  Jasur Hakimov (Ahmadjon Anvarov)
63'  Sukhrob Izzatov (Usmonali Ismonaliyev)
63'  Farkhod Utkirov (Umidbek Sultonov)
78'  Aleksey Nosko (Milan Marcic)
78'  Makhmud Makhamadjonov (Bilol Tupliyev)
90'  Расул Юлдашев
90'  Milan Marcic

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+5. ГОЛ. Расул Йўлдошев чиройли зарба билан "Бунёдкор"га сўнгги дақиқаларда ғалабани келтирди.

90+4. ЗАРБА. Шоҳмалик Комилов узоқдан зарба йўллади. Султонов тўпни қайтарди. Бу ерда Султонов ғолиб.

90+2. Муртозаев айланиб югуриб зарба йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. "Турон" ҳам вазият яратди. Шоҳмалик Комиловнинг зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

88. "Бунёдкор" бугун 4та ўйинга етадиган вазиятлар яратди. Лекин таркибида гол урадиган ҳужумчи йўқ. Бу чемпионатимиздаги муаммолардан бири ҳисобланади. 

86. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Асадбек Саитхонов. 

78. ЎЗГАРИШ. "Турон", Файзуллобек Жуманқўзиев ўрнига Шоҳмалик Комилов тушди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Алексей Носко ўрнига Милан Марчич, Маҳмуд Маҳамаджонов ўрнига Билол Туплиев тушди. 

76. ЭХЕ. Маҳмуд бўш қолган дарвозага тўпни йўллади. Абубакр кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди. 

73. ЎЗГАРИШ. "Турон", Нодирбек Мукаров ўрнига Шаҳзодбек Раҳматуллаев

71. ЗАРБА. Расул Йўлдошев зарба йўллади. Дарвонов бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлишга давогар. 

66. ЗАРБА. Анваров бирга бир вазиятда гол ура олмади. Давронов вазият қаҳрамони. 

63. ЎЗГАРИШ. "Турон", Аъзам Алиев ўрнига Абега Энянг тушди. 

63. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Суҳроб Иззатов ўрнига Усмонали Исмоналиев, Фарҳод Ўткиров тушди. 

63. ЗАРБА. "Бунёдкор", Анваровнинг зарбасини Давронов ушлаб олди. 

61. Ўйин жонланди. "Бунёдкор" эса гол уришга яқин келмоқда. 

60. ЗАРБА. Маҳмаджоновнинг зарбаси қайтди, Абдураҳмоновнинг зарбаси устундан қайтди. 

58. ЗАРБА. "Бунёдкор" футболчиси Маҳмуд Маҳамаджоновнинг зарбаси хавфли чиқди. Бироз аниқлик етишмади, холос. 

56. ЗАРБА. "Бунёдкор" жуда кучли ҳужум уюштирди. Тоирбекнинг юқоридан берган узатмасини Анваров дарвозага боши билан йўллади. Бироқ ноаниқ. Лекин анча хавфли. 

54. ЗАРБА. Абдурашидовнинг зарбаси анча хавфли чиқди. 

53. "Турон" иккинчи бўлимга бошқача кайфиятда чиқиб келди. Кетма-кет ҳужумлар, стандар вазиятлар. 

46. ЎЗГАРИШ. "Турон", Нодирбек Абдураззоқов ўрнига Асадбек Саитхонов, Марлен Чобанов ўрнига Абдуғани Камолов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. 

45+1. ГОЛ. "Турон" ҳисобни тенглаштирди. Нодирбек Мукаров ҳимояни ёриб кириб зарба йўллади. Қайтган тўпни орадаги қисқа масофада Файзулло Жуманқўзиев дарвозага йўллади. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Аъзам Алиев. 

38. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Жасур Ҳакимов ўрнига Аҳмаджон Анваров тушди. 

37. "Турон" устунликни қўлига олди. Қанотлардан хавфли узатмаларни амалга оширишни бошлади. Темп ошди. 

32. Ўйин ўрта темпда давом этмоқда. Хавфли вазиятлар кам. 

29. Ҳакимовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

27. "Бунёдкор"дан ажойиб хужум. Жасур Ҳакимов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

26. Ўйин темпи тенглашди. 

18. Трансляция қайтди. Биз ҳам вазиятларни батафсил баён қилиб борамиз. 

14. "Турон" олдинга ўтмоқда. Абдурашидовнинг узатмасини голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

10. Фарҳод Ўткиров Крестиннинг янги кашфиёти! 

9. Суперлигани нима қиламиз? Ўз чемпионати устун турмаган мамлакатда, қандай трансляция кўриш мумкин?

5. ГОЛ. Суҳроб Султонов қарши ҳужумни бошлаб берди. Фарҳод Ўткиров ўнг қанотда катта тезликда жарима майдони ичига кириб, узоқ бурчакни нишонга олди. 

4. Яна "Турон"дан ҳужум. Бу сафар Ҳумоюн Муртозаев қулай вазиятга чиқиб борди. Султонов ўз ўрнида ва 

1. "Турон" илк дақиқалардан олдинга ўтди. Султонов тўпга чиқиб келди ва хавфни бартараф этди. 

Учрашув бошланди. 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика