Latest news

23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  8 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  2 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4

Coca Cola Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига, 3-тур
СУРХОН – ҚЎҚОН-1912 - 1:1
20 март 2021 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Илья Илин
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Ахмед Тиллаев

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 52 пенальти, - 0:1. Асрор Ғофуров 77, - 1:1 (Алишер Салимов).

"Сурхон": 13.Акром Хўжаев, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов (8.Жаҳонгир Аҳмадов, 76), 10.Мурод Бобожонов, 11.Зоҳир Пиримов (21.Жавоҳир Эсонқулов, 69), 14.Жасур Холтўраев (38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 69), 15. Владимир Бубанья, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Азамат Аҳмедов, 3.Камолиддин Ашуров, 9.Низомжон Норов, 70.Иброҳим Йўлдошев.

"Қўқон-1912":
1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 7.Асадбек Собиржонов (13. Сардор Азимов, 72), 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шохназар Норбеков, 15.Ойбек Рустамов (11. Мўмин Мелиев, 81), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов, 64).
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 5. Славко Лукич, 14. Аваз Маматхўжаев, 99. Андрей Сидоров.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов 15, Иван Йосович 65, Асрор Ғофуров 67, Фарҳод Бекмуротов 82, Музаффар Абдуллаев 90+2.


ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин тугади. "Сурхон" - "Қўқон-1912" 1:1

90+2. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Музаффар Абдуллаев

90+2. ЗАРБААААААА! Яна Мурод Бобожоновнинг зарбаси, бу сафар тўп устун ёнидан ўтиб кетди!

90+1. ЗАРБААААААА! Мурод Бобожоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, бироз ноаниқ! 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

88. ЗАРБАААА! Мурод Холмуҳаммедовдан кучсиз аммо ақлли зарба ва Акром Хўжаев тўпни қайтарди!

86. УХХХХ! Мурод Холмуҳаммедов жарима майдони ёнгинасида йиқитилди, хавфли жарима тўпи!

82. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Фарҳод Бекмуротов

81. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ойбек Рустамов ўрнига Мўмин Мелиев тушди

77. ГООООООООООООООООООООООООЛ! АСРОР ҒОФУРОВ 1:1. Ўнг қанотдан Алишер Салимов чап оёқда тўпни рақиб жарима майдонига ҳаводан узатди, Ғофуров боши билан дарвозани ишғол қилди! 






76. Ўзгариш. "Сурхон". Тошпўлатов ўрнига Аҳмадов тушди

74. Беҳруз Шайдулов жаримадан узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди, Муҳаммаданас Ҳасанов ва Сардор Азимов тўпни узоқлаштиришди

69. Ўзгариш. "Сурхон". Пиримов ва Холтўраев ўрнига Эсонқулов ва Абдураҳмонов тушди

67. Огоҳлантириш. "Сурхон". Асрор Ғофуров

67. УХХХ! Тошпўлатов ва Рустамов майдон марказида тўқнашиб кетишди

65. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Иван Йосович

64. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Бамба ўрнига Маликжонов тушди

52. ГОООООООООООООООООООООООЛ! МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВ пенальтидан ҳисобни очди - 0:1! 




51. Огоҳлантириш. "Сурхон". Акром Хўжаев

51. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозасига! Бу вазиятда Бубанья Норбековни йиқитди. 





46. Иккинчи тайм бошланди.



45+1. Дастлабки бўлим якунланди - 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. Биринчи бўлим якунига етиб бормоқда.

39. "Қўқон-1912" футболчиларида бурчак тўпи, Владимир Бубанья тўпни қайтариб юборди

33. УХХ! Стандартдан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир вазиятни юзага келтирди. Бамба ҳужумни давом эттира олмади.

30. ЗАРБА! Яна Муҳаммаданас Ҳасановдан зарба курдик. Бироз ноаниқ.

24. "Сурхон" вакиллари стандарт вазиятларни ўзгача услубда бажаришмоқда, бироқ натижа йўқ

22. Термизда ёмғир ёғмоқда...

18. УХХХХ! Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан узатган тўпи тўғри дарвозага борди, тўпни Акром Хўжаев қайтарди!

15. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Ойбек Рустамов

8. ЗАРБААААААААААА! Бурчакдан узатилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика