Latest news

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   0 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  29 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

"Қўқон-1912" "Локомотив"га ютқазди ва учинчи ўринни олиш имкониятини йўқотди News

"Қўқон-1912" "Локомотив"га ютқазди ва учинчи ўринни олиш имкониятини йўқотди

Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



25 ноябрь, чоршанба
14:30 - ҚЎҚОН-1912 - ЛОКОМОТИВ - 0:1 (Ёшлар ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Аббос Аҳроров

Гол: Жавоҳир Алижонов 8, - 0:1 (Азизбек Амонов).

"Қўқон-1912": 96.Ислом Абдуллаев, 3.Бобир Акбаров, 10.Қувондиқ Рўзиев, 13.Сардор Азимов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Музаффар Музаффаров (19.Ҳамидилло Абдуҳамидов, 46), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович (14.Авазхон Маматхўжаев, 63), 69.Филип Райевац (91.Якуба Бамба, 59), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасур Ёқубов, 20.Иқбол Маликжонов, 99.Бек Абдуллаев.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Кахи Махарадзе (4.Шаҳзод Шайманов, 86), 8.Вадим Афонин (19.Авазбек Ўлмасалиев, 62), 14.Азизбек Амонов, 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 25.Жавоҳир Алижонов (3.Жаҳонгир Абдумўминов, 74), 26.Дилшоджон Комилов (80.Фарруҳжон Иброҳимов, 62), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 77.Диёржон Туропов (10.Марат Бикмаев, 63).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 2.Бобиржон Асқаров,  9.Кирилл Погребняк, 70.Шоҳжаҳон Қиличев.

Огоҳлантиришлар: Филип Райевац 29, Ойбек Рустамов 53, 79 - Мурод Ҳолмухаммедов, 80 - Азизбек Амонов, 87 - Ҳамидилло Абдуҳамидов, 89 - Жавоҳир Илёсов


Kokand-1912

Superliga. Round 24

25/11/2020, 14:30

1
:
0
Finished

Lokomotiv

Javokhir Alijonov - 8'

45'
90'
29'  Filip Rajevac
46'  Muzaffar Muzaffarov (Khamidullo Abdukhamidov)
53'  Oybek Rustamov
59'  Filip Rajevac (Yacouba Bamba)
62'  Ivan Josovic (Avazxon Mamatxujaev)
79'  Murod Khalmukhamedov
80'  Sardor Azimov (Собит Синдаров)
87'  Khamidullo Abdukhamidov
8'  Javokhir Alijonov
8'  Azizbek Amonov
62'  Diyor Turapov (Marat Bikmayev)
62'  Dilshod Komilov (Farrukh Ibrohimov)
62'  Vadim Afonin (Avazbek O'lmasaliyev)
74'  Javokhir Alijonov (Jahongir Abdumo’minov)
80'  Azizbek Amonov
86'  Kakhi Makharadze (Shahzod Shaymanov)
89'  Javohir Ilyosov


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

89. Огоҳлантириш: Илёсов ўйини чўзгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

88. УХХХХХ. Бамба яхши имкониятга чиқиб борди, бироқ зарбаси ноаниқ.

87. Огоҳлантириш. Ҳамидилло Абдуҳамидов меҳмонлар дарвозабони Илёсовга қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

86. Ўзгариш. Кахи Махарадзенинг ўрнига Шаҳзод Шайманов майдонга тушди

84. ЗАРБААА. Муроджон жаримадан зарба йўллади, бироқ тўп жонли деэвордан ўтмади

81. ЗАРБАААА. Холмухамедов бурчакдан тўпни узатди, Маматхўжаев кучли зарба йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди

80. Огоҳлантириш. Азизбек Амонов ҳама томонидан огоҳлантирилди

80. Ўзгариш:  Собит Синдаров Сардор Азимовнинг ўрнига майдонга тушди

79. Огоҳлантириш. Тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Ғулом-Ҳайдар Гулямовни йиқитгани учун Мурод Ҳолмухаммедов огоҳлантирилди.

74. Ўзгариш. "Локомотив". Алижонов ўрнига Жаҳонгир Абдумўминов

68. Мерзляков чап қанотдан жарима майдончаси ичига жуда яхши узатмани амалга оширган эди. Абдуҳамидовнинг бош билан берган зарбаси бирозгина юқоридан ўтиб кетди

63. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Иван Йосович ўрнига Авазхон Маматхўжаев

62. Ўзгаришлар. "Локомотив". Вадим Афонин, Дилшод Комилов, Диёр Туропов ўрнига Марат Бикмаев, Авазбек Ўлмасалиев, Фаррух Иброҳимов тушди

59. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Райевац ўрнига Бамба тушди

58. ЗАРБА! Азизбек Амонов узоқ масофадан дарвозага зарба берди, Абдуллаев тўпни ушлаб олди

54. Филип Райевац яна бир қулай вазиятни кўкка совурди

53. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Ойбек Рустамов

46. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Музаффар Музаффаров ўрнига Ҳамидилло Абдуҳамидов

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. Мурод Холмуҳаммедовнинг бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

40. ЗАРБАА! Аутдан узатилган тўпни Филип Райевац боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

34. ЗАРБАА! Дилшод Комиловнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди! 

31. Диёр Туропов ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди, ҳакам голни инобатга олмади

29. Огоҳлантириш. Филип Райевац

25. Қувондиқ Рўзиев шеригини жуда қулай вазиятга чиқарган эди. Азимовнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади

24. Хавфли вазият! Диёр Туропов қарши хужумдан сўнг дарвозага зарба йўллаган эди. Зарба юқоридан кетди

22. ЗАРБА! Муҳаммаданас Хасановнинг кучли зарбасини Илёсов катта қийинчилик билан қайтариб юборди

16. "Локомотив" бурчак тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

12. ЗАРБАА! Мурод Холмуҳаммедовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

8. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЖАВОҲИР АЛИЖОНОВ! 0:1. Азизбек Амоновнинг тўп узатишидан кейин Алижонов бирга бир вазиятга гол урди. 




7. ЗАРБА! Райевацнинг боши билан берган зарбаси хавфли бўлди.

2. Ўйин мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 14:30да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика