Latest news

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  0 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Coca Cola Суперлига. Черан яна қутқарувчи: "Пахтакор" - "Сурхон" 1:0 News

Coca Cola Суперлига. Черан яна қутқарувчи: "Пахтакор" - "Сурхон" 1:0

Coca Cola Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.


ПАХТАКОР – СУРХОН - 1:0

29 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Хушнуд Суюнбоев 

VAR ҳаками: Найим Қосимов 

AVAR: Ришат Нугманов    

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов 

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Драган Черан 75, - 1:0 (Сардор Собирхўжаев).

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 4. Достонбек Турсунов (77. Дилшод Саитов, 58), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одилжон Хамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 88. Шахзод Азмиддинов.

Захирадагилар: 33. Элдобек Суюнов, 12. Суннатилла Поёнов, 28. Диёр Холматов, 29. Муриддин Пазлиддинов, 31. Муҳаммадали Усмонов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, .

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров (4. Шамиль Гасанов, 79), 3. Суннатулло Ҳамиджонов, 5. Азизбек Пирмуҳамадов (17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 61), 6. Артем Сокол, 7. Достон Турсунов (77. Асадбек Каримов, 85), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 18. Сильванус Нимели (9. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 85), 27. Асилбек Жумаев (10. Тамирлан Жамалитдинов, 85), 55. Ҳумоюн Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.

Захирадагилар: 13. Азизхон Исоқов, 11. Қадамбой Нурметов, 22. Жавоҳир Жўраев, 25. Нодирбек Бобомуродов.

Огоҳлантиришлар: Ҳумоюн Шербўтаев 18, Шаҳзод Азмиддинов 70, Муҳаммадқодир Ҳамралиев 90+3.

 



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+7. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" - "Сурхон" 1:0

90+5. Зарба! "Сурхон"да жарима тўпи, Шербўтаевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

90+3. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Муҳаммадқодир Ҳамралиев

90+3. Зарба! "Пахтакор"нинг қарши ҳужуми, Ҳамробеков-Сайфиев-Черан комбинацияси Драганнинг боши билан ноаниқ зарбаси билан тугади

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Санжар Қувватов "Сурхон" футболчиси амалга оширган жарима зарбасидан келган тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди.

85. Ўзгаришлар. "Сурхон".  Турсунов, Жумаев ва Нимели ўрнига Каримов, Жамалутдинов ва Абдураҳмонов тушди

79. Ўзгариш. "Сурхон". Асқаров ўрнига Гасанов тушди

75. ГОООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! 1:0. Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган Драган 16 метрлардан чиройли гол урди! Мавсумдаги 9-голи!

73. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин Потапов тўпни ушлаб олди

72. ЗАРБА! Саитов узатган тўпни Сайфиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!



70. Қизил карточка бекор қилинди ва сариқ карточка кўрсатилди.  ВАР орқали бош ҳакам Азмиддинов тўпга ўйнаганини кўрди ва қизилни бекор қилди

68. ЧЕТЛАТИШ! Шаҳзод Азмиддинов! Майдон марказидаги қўполлиги учун. Бош ҳакам ВАРни эшитмоқда 

65. ЗАРБАА! Драган Чераннинг зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди!

61. Ўзгариш. "Сурхон". Пирмуҳаммадов ўрнига Абдусаломов

58. Ўзгариш. "Пахтакор". Достон Турсунов ўрнига Дилшод Саитов тушди

49. ЗАРБА! Пирмуҳаммадовнинг қанотдан тепган тўпнини Қувватов осонгина ушлаб олди

48. ЗАРБА! Турғунбоев боши билан зарба берди, ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди



40. Турғунбоевнинг зарбасидан кейин Потапов тўпни қайтарди

27. ЗАРБААААААА! Пирмуҳаммадовнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

21. УХХХ! Асилбек Жумаев ҳозир Азмиддиновни бошини айлантириб ташлади, Қувватов жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди

18. Огоҳлантириш. "Сурхон". Ҳумоюн Шербўтаев



10. ЗАРБА! Алижонов узатган тўпни Потапов ушлаб олди, Черан унга нисбатан қўпол ўйнади ҳам

9. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг жарима майдони чизиғидан йўллаган зарбасидан кейин Потапов тўпни ушлаб олди

7. ЗАРБА! Жумаевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 


- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика