Latest news

23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  1 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  1 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  28 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10

Coca Cola Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди News

Coca Cola Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар томонидан ўйинларни бошқаришда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Coca Cola Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилмоқда.

Бугун ЎФА мажлислар залида Суперлига ва Про-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди. Семинар давомида сўнгги турларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов семинарда иштирок этган барча ҳакамларга мурожаат қилиб, қуйидаги фикрларини айтиб ўтди:

- Юқори савияли футболни сифатли ҳакамликсиз қуриб бўлмайди. Шунинг учун биз ҳар бир Суперлига ва Про-лига ўйинларидаги вазиятлар ҳамда хатоларни таҳлил қилиб, кейинги учрашувларда ушбу йўл қўйилган хато-камчиликларни қайтармаслигимиз муҳим. Айнан шунинг учун биз бу семинарларни мунтазам равишда ўтказишни йўлга қўйдик ва энг муҳими – ҳар бир ўйинни адолат билан бошқаришингизни футбол ва футбол мухлислари кутяпти, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Куннинг биринчи ярмида асосан охирги турлардаги ҳакамлар ҳаракатлари таҳлил этилган бўлса, тушдан сўнг майдонда амалий машғулотлар олиб борилди. Учрашувлар давомида юзага келиши мумкин бўлган турли баҳсли вазиятлар бевосита майдоннинг ўзида бажарилиб, шундай ҳолатларда қай тарзда адолатли қарор чиқариш мумкин экани тажрибали назоратчи ва йўриқчилар томонидан тушунтирилди.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика