Latest news

00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  6 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Coca Cola Суперлига. "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва кумуш медални нақд қилди News

Coca Cola Суперлига. "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва кумуш медални нақд қилди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


БУНЁДКОР – НАСАФ 0:1 

Гол: Станоевич 8.


29 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 14:30 (Маданият ва Маърифат ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 3. Исломжон Қобилов, 4. Давронжон Эргашев, 5. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Хуршид Ғиёсов (77. Селим Нурмурадов 74), 11. Расул Йўлдошев (34. Суҳроб Иззатов 74), 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (90. Шаҳбоз Эркинов 74), 17. Санжар Қодирқулов, 19. Нурилло Тўхтасинов (49. Фаррух Икромов 66), 26. Улуғбек Абдуллаев.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 35. Иброҳим Ибрагимов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дилшод Раҳматуллаев, 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳиддинов, 15. Жўрабек Маннонов, 20. Ислом Кенжабоев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 21. Машҳуржон Муҳамаджонов, 17. Файсал Файсал Траоре, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 19. Ҳусайн Норчаев, 25. Муҳриддин Зоиров, 50. Шоҳмалик Комилов, 70. Абубакр Ризо Турдалиев.

Огоҳланиришлар: Эргашев 71, Эшмуродов 74.

Четлатиш: Эргашев 88.



ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Ушбу ғалаба орқали "Насаф" кумуш медаль соҳибига айланди!

94. Мезбонлар жон-жаҳдлари билан олдинга интилишмоқда.

92. Нурмурадовнинг берган зарбаси жуда ноаниқ!

90. Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа вақт қўшиб берди. 

89. "Насаф"да иккита ўзгариш: Муҳитдинов ўрнига Турдиалиев, Бозоров ўрнига Траоре.


88. Эргашев рақиб футболчисига қўпол ўйнагани учун қизил карточка билан жазоланди.

85. "Насаф" футболчисининг жаримадан берган зарбаси самарасиз якунланди. 

84. Санжар Қодирқулов ўрнига Дилшод Аҳмадалие майдонга тушди.

82. Тошкентликларда қарши ҳужум. Аммо ушбу вазиятда "аждарлар" ҳимоячилари "иккинчи қават"да рақиб футболчисига ҳалал бериб қолишди. 

82. Зарбааа! Абдумавлон жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди! Акс ҳолда меҳмонлар иккинчи голни киритишлари мумкин эди.

76. Бобур Абдухолиқов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов ўйинни тугатиб қўяди. 

75. Зарбааа! Даврон Эргашевнинг кучли зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтарди.

74. "Бунёдкор"да учта ўзгариш: Миржаҳон Мираҳмадов - Шаҳбоз Эркинов, Хуршид Ғиёсов - Селим Нурмурадов, Расул Йўлдошев - Суҳроб Иззатов.

74. Эшмуродовга сариқ карточка. 

71. Давронжон Эргашев рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

68. "Насаф"да ўзгаришлар. Ислом Кенжабоев - Ҳусайн Норчаев, Дилшод Раҳматуллаев - Шоҳмалик Комилов.

66. Мезбонлар сафида Нурилло Тўхтасинов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди. 

65. "Бунёдкор" футболчилари жуда яхши қарши ҳужум ташкил этишганди. Аммо ҳужум самарасиз якунланди.  

60. "Насаф" жарима майдончаси ичидаҳар икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

55. Абдихолиқовга тўп етказиб берилганди. Аммо у тўпни тўхтата олмади. 

51. "Бунёдкор" яна олдинга ўтмоқда. 

47. Мезбонлар тезкор ҳужум билан бошлашди. 

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

45. БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

42. "Насаф" чиройли ҳужум ташкил этди. Аммо меҳмонларнинг ҳужумини Абдужалилов бузиб қўйиб, тўпни эгаллаб олди. 

41. Лутфулла Тўраев майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади.

38. Энди меҳмонлар олдинга ўтишмоқда.

31. "Бунёдкор" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

26. Яна бир ажойиб зарба! Қодирқуловнинг узоқ масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

22. Зарбааа! Мезбонлар стандарт вазиятдан фойдалана олишмади. 

15. Хавфли вазиятттт! "Бунёдкор"да ажойиб имконият юзага келганди. Аммо меҳмонлар ҳимоячиси хавфни бартараф этди. 

11. Ўйинда темп юқори. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда.




8. ГОООЛ! Марко Станоевич жарима зарбасидан ҳисобни очмоқда!

2. Учрашувни мезбонлар фаол бошлашди.

ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. 25-турнинг марказий учрашуви "Бунёдкор" - "Насаф" ўйинидан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 14:30да бошланади.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика