Latest news

07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  8 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1

Coca Cola Суперлига биринчи давра якуни - пенальтилар ҳақида News

Coca Cola Суперлига биринчи давра якуни - пенальтилар ҳақида

Кеча Coca Cola Суперлигасида дастлабки давра баҳслари ортда қолди.

 Жамоалар ҳаммаси бўлиб 91та ўйин ўтказишди ва 237та гол уришди. Ҳакамлар дарвозалар томон 41 марта 11 метрли жарима тўпи белгилашди (ўртача битта ўйинга 0,45тадан). Шундан 33таси голга айланди.

Ўтган мавсум 182та ўйинда ҳакамлар 62 марта 11 метрли нуқтани кўрсатишган (ўртача битта ўйинга 0,34тадан) ва 51 марта гол урилганди.



Биринчи даврада энг кўп пенальтини "Қўқон-1912" футболчилари тепишди - 6 марта. "Андижон" ва "Сўғдиёна" 5 мартадан пенальтига эга бўлишди. Ортда қолган 13та турда фақат "Машъал" клуби футболчилари 11 метрли жарима тўпини амалга оширишмади. Пенальтини аниқ амалга ошириш бўйича "Насаф" антирекорд қайд этди. "Аждарлар" белгиланган 4та пенальтидан фақат биттасини голга айлантиришди.


Пенальти тепган

Гол урилган

Аниқлик %

Клуб

6

5

83,33 %

Қўқон-1912

5

5

100 %

Андижон

5

4

80 %

Сўғдиёна

4

4

100 %

Пахтакор

4

4

100 %

Металлург

4

1

25 %

Насаф

3

2

66,67 %

Навбаҳор

3

2

66,67 %

АГМК

2

2

100 %

Сурхон

2

1

50 %

Бунёдкор

1

1

100 %

Локомотив

1

1

100 %

Қизилқум

1

1

100 %

Бухоро

0

0

0 %

Машъал




Дастлабки даврада "Бухоро" дарвозаси томон энг кўп пенальти белгиланди - 8 бор. Кейинги ўринда "Насаф", "Сурхон" ва "Локомотив" клуби дарвозаларига 4 мартадан 11 метрли жарима тўпи белгиланди. Биринчи даврада фақат битта клуб - "Металлург" дарвозаси томон уммуан пенальти белгиланмади.


Рақиблар пенальти тепишган

Гол урилган

Аниқлик %

Клуб

8

6

75 %

Бухоро

4

3

75 %

Насаф

4

3

75 %

Сурхон

4

2

50 %

Локомотив

3

3

100 %

Бунёдкор

3

3

100 %

Қизилқум

3

3

100 %

Қўқон-1912

3

3

100 %

Андижон

3

2

66,67 %

Навбаҳор

3

2

66,67 %

Пахтакор

1

1

100 %

АГМК

1

1

100 %

Сўғдиёна

1

1

100 %

Машъал

0

0

0 %

Металлург



Аҳрол Рисқуллаев ва Темур Тўхтасинов биринчи даврада энг кўп пенальти белгилаган ҳакам бўлишди - 6тадан. Шерзод Қосимов 5 марта пенальти белгилади. Дастлабки даврада ишлаган 17 нафар ҳакамдан фақат бир нафари пенальти белгиламади - Шавкат Насибуллаев.

Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912") ва Жамшид Ҳасанов ("Андижон") биринчи даврада энг кўп пенальти тепган футболчи бўлишди - 5тадан. Иккала футболчи барча пенальтини голга айлантиришди. Станислав Андреев ("Металлург") 4 марта, Драган Черан ("Пахтакор") 3 марта пенальти тепиб шунча марта гол уришди.

Биринчи даврада "Бухоро" посбони Зафар Сафаев икки марта пенальти қайтариб бу борада биринчи бўлди. Жавоҳир Илёсов ("Локомотив"), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Машҳуржон Муҳаммаджонов ("Насаф") ва Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") бир мартадан 11 метрли жарима тўпидан кейин сейв ижро этишди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика