Latest news

09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  1 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  54 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  15 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  65 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  23 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2

Coca Cola Суперлига 17-тур превьюси. "Локомотив" - "Насаф" News

Coca Cola Суперлига 17-тур превьюси. "Локомотив" - "Насаф"

17-18 август кунлари Coca Cola Суперлигасида 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Амалдаги чемпион "Локомотив" 17 август куни ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Ўйин 19:15да бошланади. 

Турнир жадвалидаги ҳолат 

- "Локомотив" Суперлига турнир жадвалида 31 очко билан иккинчи ўринда боряпти. "Темирйўлчилар" 16та ўйиннинг 9тасида ғалаба қозониб, 4 бор дуранг ўйнашган ва 3 марта мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 27-12 (+15). 

- "Насаф" эса турнир жадвалида 27 очко тўплаб учинчи ўринни эгаллаб турибди. Қаршиликлар ҳисобида 8 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият бор. Тўплар нисбати 25-15 (+10). 


"Локомотив"

- "Локомотив" уйда очко йиғиш бўйича ҳам иккинчи ўринда. Жамоа 9та ғалабадан еттитасини уйдаги ўйинларда қўлга киритган. 

- "Локомотив" ўз майдонида ютқазмаган икки клубдан бири бўлиб турибди. Яна бири "Пахтакор". Уйдаги беллашувларда тўплар нисбати 21-5.

- "Локо" уйдаги ўйинларда ҳаммадан кам гол ўтказган, -5та. 

- "Локомотив" қаторасига учта ўйиндан бери ўз уйида ғалабага эришмоқда. Жамоа кетма-кет "Сурхон" (5:1), "Сўғдиёна" (2:0) ва "Динамо" (2:0)ни мағлуб этди.

- "Локомотив" шу пайтгача "Насаф"га қарши чемпионат доирасида 29 ўйин ўтказиб, шундан 10тасида ғалабага эришган. 


"Насаф"

- "Насаф" эртага меҳмонда 8-баҳсини ўтказади. Бу жамоа сафарда очко йиғиш бўйича учинчи ўринда боряпти. Қаршиликлар сафар ўйинларида 11 очкони қўлга киритишган. 

- "Насаф" сафарда еттита учрашувдан 3тасида зафар қучиб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 9-8. 

- "Насаф" сафарда қаторасига 4 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Жамоа ҳисобида уч ғалаба ва бир дуранг бор. 

- "Насаф" охирги тўртта сафар учрашувида "Сурхон" (3:1), "Металлург" (1:0) ва "Бухоро" (1:0)ни мағлуб этиб, "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнади. 

- Қаршиликлар сўнгги бор меҳмонда "Андижон" жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган. 

- "Насаф" шу пайтгача "Локомотив"га қарши 29 ўйин ўтказиб, шундан 14тасида ғалаба қозонган. 


Тошкентда ўтган охирги 5 ўйин 

2018 йил. "Локомотив" - "Насаф" 3:1 

2017 йил. "Локомотив" - "Насаф" 2:1 

2016 йил. "Локомотив" - "Насаф" 3:2 

2015 йил. "Локомотив" - "Насаф" 1:0 

2014 йил. "Локомотив" - "Насаф" 1:1 

Кўриб турганингиздек, "Локомотив" майдонида бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг тўрттасида "темирйўлчилар" ғалаба қозонган. Фақат битта баҳс дуранг натижа билан якун топган. Тўплар нисбати 10-5.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика