Latest news

16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   2 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  0 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  3 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  3 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2

Coca Cola Ўзбекистон кубоги декабрь ойида плей-офф тизимида ўтади News

Coca Cola Ўзбекистон кубоги декабрь ойида плей-офф тизимида ўтади

ЎзПФЛ 9 ноябрь куни старт оладиган ФИФА кунларига қадар Coca Cola Суперлиганинг 22 тур учрашувларини якунлаб олишни режалаштирган.

ФИФА кунларидан кейин II босқичнинг сўнгги тўрт тур учрашувлари ўтказилади. Бу борада ЎзПФЛ клублар билан кенгашиб, уларнинг ҳар бири учун қулай бўлган таклифни тақдим этди. Режа бўйича, 26-тур учрашувлари якунига етгач, Ўзбекистон Coca Cola кубоги старт олади.

Пандемия борасида тасаввур ҳам йўқ бўлган вақтда кубок учрашувлари гуруҳ босқичи кўринишида ўтишига келишилганди. Бу билан ОФК белгилаб берган 27 ўйинлик минимум талаб билангина чекланиб қолмай, жамоалар мавсум давомида минимум 29 учрашувда иштирок этишларига эришиш мумкин бўларди. Шунингдек, биринчи учрашувларда мағлубият қабул қилиб олган жамоаларда кейинги босқичга йўл олиш имкони яна сақлаб қолинарди. 2021 йилги мавсумдан эса гуруҳ босқичининг ўзида жами 24 клуб иштирок этиши режалаштирилганди. Буларнинг бари мусобақага бўлган қизиқиш ҳамда ўйинлар сонининг ошишига олиб келиши шубҳасиз.

Бироқ пандемия клубларнинг молиявий ҳолатига таъсир ўтказди. Айни вақтда клублар футболчиларга декабрь ойи учун ҳам маош тўлашига тўғри келади. Қўшимчасига, айрим клубларнинг сметалари 20 фоизга қисқартирилгани борасида маълумотлар бор. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ вазият тақазоси туфайли клублар билан яна бир бор маслаҳатлашди.

Унга кўра, бирйўла 12 клуб — “Қўқон-1912”, “Машъал”, “Пахтакор”, “Сурхон”, “Бухоро”, “Насаф”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Шўртан”, “Андижон”, “Бунёдкор” ҳамда АГМК форматни олимпия кўринишига ўзгартириш таклифини илгари сурди. Мазкур клублар орасидан фақатгина АГМК кубок учрашувларини марказлаштирилган ҳолда Тошкент шаҳри ва вилоятларида ўтказиш таклифини берди.

Яна тўрт клуб — “Қизилқум”, “Локомотив”, “Навбаҳор” ҳамда “Оқтепа” форматни гуруҳ босқичи кўринишида қолдириш истагини билдирди.

Ҳолат юзасидан ЎзПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан фикр алмашди ҳамда уч баробар кўпроқ овоз тўплаган вариант пандемия даврида мақбул вариант деб топилди. Шундан келиб чиқиб, кубок учрашувларига олимпия кўринишида қайта қуръа ташлаш маросими ўтказиш тўғри йўл бўлади.

ЎзПФЛ бу борада Спорт-ТВ канали билан фикр алмашади. Ишчи режага кўра, қуръа маросими Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидан ўрин олган биринчи учрашуви танаффусида ёки ўйингача бўлиб ўтиши катта эҳтимол. ЎзПФЛ бу борада алоҳида маълумот беради.

Маълумот учун, Coca Cola Суперлига учрашувларига қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон Coca Cola кубогининг финал учрашувига Наманган шаҳри мезбонлик қилишига ойдинлик киритилган. Наманган шаҳридаги финалга қадар жамоалар ҳар бир босқичда биттадан учрашувда иштирок этади. Қуръа саватидан биринчи бўлиб олинган жамоа мезбон, иккинчиси эса меҳмон мақомида бўлади. 90 дақиқа давомида ғолибни аниқлаб бўлмаса, 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм, кейин эса пенальтилар сериясига навбат берилади.

Алмаштириш мумкин бўлган футболчилар сони борасида алоҳида маълумот тақдим этилади. Айни ҳолатда ЎзПФЛ 90 дақиқа ичида уч уринишда тўрт футболчи алмаштириш ва ўйин қўшимча таймларга қадар чўзилса, яна бир нафардан футболчини алмаштириш таклифини илгари сурмоқда. Бу борада ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари билан фикр алмашади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика