Latest news

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  1 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  6

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас News

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас

Шарқ минтақаси иштирокчиси Чустнинг «Чуст-Пахтакор» жамоасини жорий йилдан Роберт Гай бошқариб келмоқда.
Айтиш керакки, ушбу мутахассис Чустда ёшлардан иборат курашчан жамоани шакллантира олди. Унинг клуби кўрсаётган ўйин ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин. Шу боис бош мураббий Роберт Гайга олий ва биринчи лига клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Роберт Гай иккинчи даврадан Навбаҳор мураббийлар штабида ишлаши кутилмоқда. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, «Чуст-Пахтакор» жамоаси раҳбари Фахриддин Нажмиддинов билан суҳбатлашдик.

«Дарҳақиқат, охирги пайтларда Гайнинг Навбаҳорга ўтиши ҳақидаги гаплар урчиб кетди. Лекин биласизми, бош мураббийнинг жамоамиз амалда тузган бир йиллик шартномаси мавжуд. Шу боис у аввало биз рухсат берсаккина, бошқа жамоага ўтиб ишлайди. Тўғри, бугунги кунда Гайга Навбаҳор ва Андижон клублари қизиқишаётганлиги тўғрисида гаплар юрибди. Лекин ҳеч қайси клуб ҳозирча бизга расмий таклиф билан чиқмаган. Гайнинг ўзи ҳам жамоадан кетишни ўйламаяпти. Унинг фаолиятидан тўла тўкис қониқиш хосил қилмоқдамиз. Шунга монанд бош мураббийимизга барча шароитларни яртиб берганмиз. Умид қиламанки, Гай билан хамкорлигимиз узоқ муддат давом этади», - дейди "Чуст-Пахтакор" жамоаси раҳбари.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика