Latest news

12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  0 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0 11:45Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди  2 10:55Олександр Воробей собиқ жамоаси билан шартнома имзолади  0 10:36САфарда. "Динамо"нинг БААдаги машғулотлари қандай кетмоқда? Вадим Абрамов билан интервью  3 10:12"Сўғдиёна"да 8 йил ўйнаган Митрович Сербияга қайтди  0 09:57Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи"  3 09:37"Шўртан" ҳужумчиси "Машъал"га ўтди  0 09:07Жавоҳир Сидиқов: "Қўқон-1912"га бўлган меҳрим бошқача"  3 08:34"Қизилқум" ярим ҳимоячиси "Каттақўрғон"да  0 08:05Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"  1 07:37Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  16 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  10 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  9

Чипта савдосидан ким манфаатдор? News

Чипта савдосидан ким манфаатдор?

Ўзбекистон – Эрон учрашуви ва унинг атрофидаги воқеаларни нашримизда ёритиш учун эрталаб «Улуғбек» автошоҳбекатидан Самарқанддан Тошкентга йўл оларканман, у ерда пойтахт сари отланаётган бир гуруҳ футбол ишқибозларини учратдим.

Мамлакатимиз байроғини қўлтиқлаб олган ишқибозлар билан суҳбатга киришарканман, уларни икки нарса қизиқтирарди: «Кассада чипта бормикан? Ишқилиб ютамизми?»

Чинданам, ушбу саволлар биргина самарқандлик мухлислар эмас, шу куни вилоятлардан пойтахтга Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида йўл олаётган минглаб ишқибозларни ўйлантираётган ва қизиқтираётган масала эди.

Мухлисларнинг иккинчи саволига жавоб бериш учун ўйин якунланишини кутиш керак бўлса, биринчи саволга жавобни излаш учун 18:00 да бошланадиган ўйинга қоқ пешиндаёқ етиб бордим.



ЧИПТА БОЗОРИ

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати учинчи саралаш босқичи доирасидаги ўйинлари куни «Бунёдкор» стадиони олдида чипта бозори пайдо бўлиши бугуннинг ёки кечанинг гапи эмас, 2013 йилда пайдо бўлган муаммодир. Эрон билан баҳс олдидан ҳам одатдагидек, 6-7 соат олдин стадионинг «Мирзо Улуғбек» метро бекати ёнида тумонат одам йиғилган, 20-30 нафарга яқин чайқовчилар тобора кўпаяётган харидорларга чипталарни ўз нархидан 2-3 марта қиммат нархларда пуллаш билан овора эди. Узоқ вилоятдан катта харажат қилиб, нархи осмон чипталарни четлаб, ўйингоҳ кассаси олдига борган мухлис қаршисида «Касса ёпиқ, чипта йўқ» ёзувига кўзи тушарди.

«КАССАДА ЧИПТА ЙЎҚ, ЧАЙҚОВЧИЛАРДА ДАСТАЛАБ ЧИПТА БОР»


Воқеани зимдан кузатарканман, стадион атрофидаги терма жамоамиз мухлисларининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдим.

«Терма жамоамизнинг муҳим учрашувини томоша қилиш баҳонасида душанба кунидан Тошкентда меҳмонман» — дейди фарғоналик отахон Абдулла ҳожи Пўлатов.

«Стадион кассаларида чипта сотуви 3 октябрь, душанба куни бошланди. Касса 3-4 соат давомида фаолият юритиб, ҳар бир кишига 3-4 тадан ортиқ чипта сотилмади. Узоқ навбатда кутиб ҳам чиптани ўз нархи 25 мингдан сотиб ололмадик. Кассага борганимизда эса, чипта умуман қолмаганлигини айтишди. Чайқовчиларни қўлида эса, дасталаб чипталар бор. Мана бугун кўриб турганингиздек, чиптани 65 мингдан сотиб олишга мажбур бўлдик» — дейди терма жамоамизнинг фахрий мухлиси.



ЖАВОБИ ЙЎҚ САВОЛЛАР


Шу куни микрафонни қайси мухлисга йўналтирманг, барчасидан чипта муаммосига боғлиқ жавобни эшитишимиз аниқ эди. Беихтиёр савол туғилади, бир неча йилдан буён ҳал бўлмаётган муаммодан ким манфаатдор? Чипталар масаласи билан шуғулланадиган ЎФФ қошидаги «Терма жамоалар маркази»ми ёки уларни сотиш билан шуғулланадиган «Бунёдкор» стадиони кассасидагиларми? Нега стадион атрофида чипталар сотуви учун расмий кассалар ташкил этилган-у, улар фақат бир кун ва ўшанда ҳам 4-5 соат фаолият олиб бориши керак? Ахир, муҳташам стадионимиз ва кассалар халққа хизмат қилиши учун барпо этилмаганмиди?

Дейлик, 34 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган стадиондаги ўйин учун чиқарилган чипталарнинг 4 мингтаси ҳомий ва ташкилотлар учун ажратилсин, майли стадион кассалари ярим кун ичида 10-15 минг дона чиптани ўз нархида сотган деб ҳисоблаймиз. Қолган чипталар қандай қилиб «олиб-сотар»лар қўлига тушмоқда? Нега мухлислар 25 минг сўмлик чиптани 60 минг сўмга сотиб олиши керак? Ўйингоҳ атрофида ўзи пишириб келган сомсани минг сўмдан сотиш илинжидаги сомсапазни қувишни биламиз-у, қўлидаги «пачкалаб» чипталарга қўшиб, виждонни ҳам пуллаётган ноқонуний чиптафурушлар билан ишимиз йўқ. Минглаб мухлисларни қийнаётган ва ечимини кутаётган бу муаммони ким ўз назоратига олади?

ЭСКИ МУАММОНИНГ ЯНГИ ЕЧИМИ

...

мақоланинг давомини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика