Latest news

10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  2 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  18 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  4 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  15 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  9 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6

Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими? News

Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими?

Кеча Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида қизиқ мавзу кўтарилди.

Мавзу таркибда ротация қилиш билан боғлиқ эди. Бунга Катанец "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ҳеч ким ротация қилмайди" қабилида жавоб берди.

Мен дам олиш куни тонгини кечаги ўйинларда иштирок этган еттита жамоанинг бошланғич таркибларини текшириш учун сарфлашга қарор қилдим, дейди Алишер Никимбаев

Ушбу жамоалар аллақачон учинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлаган эди: Ироқ, Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон, Қатар ва БАА. 

Яъни турнирдаги вазифаларини ҳал қилишда ортиқча куч сарфлаши лозим бўлмаган, ҳатто расмиятчилик учун бўлса-да (Жанубий Корея ва Саудия Арабистони сингари) майдонга тушган ҳамда сентябрдаги учинчи босқич беллашувлари ҳақида бош қотириши керак бўлган жамоалар ҳақида гап кетмоқда.


Мен ушбу жамоаларни бешта кўрсаткич асосида таққосладим:

- бошланғич таркиб ўйинчиларининг ўртача ёши

- 2001 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги футболчилар сони

- терма жамоадаги ўртача ўйинлар сони

- 10 тадан кам ўйин ўтказган футболчилар сони

- дебютантлар сони

Мана, қандай кўрсаткич ҳосил бўлди:

Ироқ
- 28 ёш, 3 ой
- 1
- 34,8
- 1
- 0


Австралия
- 25 ёш, 11 ой, 1 кун
- 2
- 20.7
- 4
- 1


Эрон
- 27 ёш, 8 ой, 17 кун
- 3
- 31,9
- 5
- 0


Япония
- 26 ёш, 11 ой, 24 кун
- 0
- 17,7
- 5
- 0


Ўзбекистон

- 28 ёш, 5 ой, 15 кун
- 0
- 39
- 0
- 0

Қатар
- 22 ёш, 5 ой, 6 кун
- 9
- 11,7
- 8
- 6


БАА
- 23 ёш, 5 ой, 25 кун
- 6
- 18,8
- 3
- 1


Кўриб турганингиздек, кеча Катанец турнир жадвалида бир хил ҳолатда турган жамоаларга нисбатан энг кекса ва тажрибали таркибни майдонга туширган. Ўзбекистон терма жамоаси бошланғич таркибида 23 ёшгача бўлган бирорта ҳам футболчи йўқ эди (энг кичиги декабрь ойида 23 ёшга тўлган Остон Ўрунов эди). Шерзод Насруллаев учун кечаги учрашув 23-ўйин (flashscore маълумоти бўйича) бўлди ва у асосий таркибда тушганлар ичида энг кам ўйин амалиётига эга футболчи эди.

Умуман олганда, кеча Тареми, Азмун, Жаҳонбахш ва Ғаддос ўйнаган Эрон терма жамоаси ҳақида гапирган Катанец ҳақ эди. Аммо айни пайтда Эрон терма жамоасида 1 тадан 3 тагача ўйин ўтказган тўрт нафар футболчи асосий таркибда майдонга тушди. 29 ёшли Ниёзманд дарвозадан жой олди (8 та ўйин), Бейраванд эса захирада қолдирилди.

Аммо Эрон бизга таққослаганда дурустроқ - таркибда ёш ва тажрибали ўйинчиларни майдонга тушириш бўйича таққословда учинчи поғонада жойлашган. Кўрсаткичларга назар солсангиз, Япония (10 дан кам ўйин ўтказган 5 нафар футболчи), Бирлашган Араб Амирликлари (23 ёшгача бўлган 6 нафар футболчи), айниқса, Қатар (битта ўйинда 6 нафар дебютант) яққол кўзга ташланади.

Мен Катанецга (ёки бошқа мураббийга) кимни терма жамоага чақириш-чақирмаслик, ротация қилиш-қилмаслик, қандай тактикани танлаш ҳақида маслаҳат беришни ўз зиммамга олмайман. Буларнинг барчаси мураббийнинг ихтиёрига ҳавола.

Мен фақат Катанец ва унинг учун таҳлилий маълумотларни тайёрлаётганларга маслаҳат бера оламан: уларнинг бир-бирини чалғитишига ҳожат йўқ. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида таркибда ротация қиладиган терма жамоа ва мураббийлар бор. Агар Катанец бу йўлдан боришни истамаса, бу унинг ҳуқуқи ва мен уни тушунаман: натижа учун жавобгарликни ҳеч ким бекор қилмаган.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика