Latest news

13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда News

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатимиздаги истеъдодли болаларни саралаб олиб, уларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан  “Чиғатой” спорт базасида истеъдодли болалар футбол гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда 220 нафарга яқин 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ушбу гуруҳларга ЎФА томонидан Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов каби ўтмишнинг футбол юлдузлари ва миллий терма жамоа аъзолари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда жами 12 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб боришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришмоқда.


“Чиғатой” спорт мактаби азалдан юртимизда машҳур бўлган. Бу ердан Миржалол Қосимов, Игор Шквирин каби кўплаб футболимиз юлдузлари етишиб чиқишган. Кейинчалик турли сабабларга кўра бу ердаги мактаб ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар келганидан кейин биринчилардан бўлиб ушбу футбол мактабининг фаолиятини тиклашга киришилди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуслари билан бу ерда яна футбол гуруҳлари иш бошлади. Малакали мураббийлар жалб қилинди. Ҳозирда футбол гуруҳларимизда иқтидорли болалар сараланиб бормоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол гуруҳлари  аъзолари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиши ва ўз маҳоратларини сайқаллаб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Умид Муҳаммаджонович томонидан йўлга қўйилган яна бир ташаббусни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Футбол гуруҳларимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар болалари футбол билан бепул шуғулланишмоқда. Улардан ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди. Бу эса ҳақиқий иқтидор эгаларини, истеъдодли ёшларни аниқлаб олиш учун яхши имконият ҳисобланади.

Умид қилиб қоламизки, ушбу гуруҳлардаги болалар келажакда миллий терма жамоаларимиз учун муносиб номзод бўлиб етишиб чиқишади. Асосий мақсадимиз ҳам шу”, - дейди “Чиғатой” спорт мактаби директори Рустам Абдуллаев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика