"Чиғатой"да болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун ўқув-курслари бўлиб ўтади
20 dec 2017 10:56
News
![](https://championat.asia/upload/storage/295157_original.jpg)
![](/upload/storage/295157_220.jpg)
"Чиғатой"да болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун ўқув-курслари бўлиб ўтади
Шу йилнинг 21-25 декабрь кунлари “Чиғатой” спорт базасида болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун билимларни янгилаш ўқув курси бўлиб ўтади.
Ўқув курсида Тошкент ва Тошкент вилоятидаги футбол мактабларида фаолият юритувчи жами 30 нафар болалар ва ўсмирлар мураббийлари иштирок этишади. ЎФФ инструктори Дмитрий Ким томонидан мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.
Ўқув курси якунида мураббийлар олинган билимлар бўйича имтиҳон топширишади.
Бундай ўқув курсларини ташкил қилишдан асоси мақсад болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларнинг малакасини ошириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлашдан иборат.
Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments