Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Черан, Юсупов, Ҳасанов. Суперлиганинг бу йилги "капитан"лари кимлар? News

Черан, Юсупов, Ҳасанов. Суперлиганинг бу йилги "капитан"лари кимлар?

Барча соғинган Суперлига учрашувлари бугундан бошлаб старт олади. Жамоалар стартга шай ҳолатда.

ПФЛ ҳам тайёр, ҳакамлар эълон қилинган. Лекин қизиқ томони бу йил жамоаларни қайси футболчилар майдонга сардор сифатида бошлаб тушади? Етакчи ролида кимларни кўрамиз? Қуйида батафсил. 


"Пахтакор" - Драган Черан 

Драган Черан аллақачон "Пахтакор"нинг алмаштириб бўлмас муҳим фигурасига айланиб бўлган. Бу йил "шерлар"ни айнан у сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушади. Майдон марказида фаолликни қўлдан бой бермайдиган, ностандарт қарорларга эга Черан учун бу Ўзбекистондаги саккизинчи мавсум ҳисобланади. 

"Навбаҳор" - Ўткир Юсупов 

Ўткир Юсупов нафақат "Навбаҳор"нинг, балки Катанец келгач миллий терма жамоамизнинг ҳам биринчи рақамли посбони сифатида гавдаланмоқда. Маҳоратли кипер ўтган мавсумда ҳам жамоасининг сардори бўлганини айтиб ўтиш жоиз. 

"Насаф" - Умар Эшмуродов 

"Аждарлар" таркибидаги энг тажрибали футболчилардан бири Умар Эшмуродов эканлигини биласиз. Ҳимоячи бир неча йилдан бери мунтазам равишда "Насаф"нинг сардори сифатида ҳаракат қилиб келмоқда. У бу мавсумда ҳам ўз вазифасини бажаришда давом эттиради. 

АГМК - Санжар Турсунов/Анзур Исмоилов 

АГМК жамоасида етакчи мақомидаги тажрибали ижрочилар бир неча нафарни ташкил қилади. Сардор сифатида аввалги мавсумларда жамоада Санжар Турсунов тўп тепди. Лекин ҳозирда Санжар Турсунов жароҳат сабаб сафга қайтгунига қадар унинг ўрнини Анзур Исмоилов билинтирмасликка ҳаракат қилади. Ҳар ҳолда қишки йиғинларда ташкил қилинган ўртоқлик учрашувларида у сардор сифатида бошлаб тушди. 

"Қизилқум" - Шерали Жўраев 

Навоийликлар таркиби ҳар йили янгича кўриниш олади. Бу йил нисбатан ёшартирилди, катта номлардан воз кечилди. Бу йил "Қизилқум"ни жамоада тажрибали футболчи Шерали Жўраев сардор. Унинг тажрибаси олдиндаги мавсумда қўл келиши турган гап. 



"Сўғдиёна" - Жасур Ҳасанов

Бугунги кунда Суперлиганинг энг ёши катта ўйинчиси, шунга қарамай яхши спорт формасида кўпчиликка ўрнак бўлаётган Жасур Ҳасановнинг "Сўғдиёна"нинг сардори бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. У ўтган йиллар давомида ҳам жиззахликларнинг етакчиси бўлиб келди ва бу мавсумда ҳам уни шу ролда кўрамиз. 



"Олимпик" - Беҳзод Шамсиев 

"Олимпик" ташкил қилингандан ва ундан аввал терма жамоа миқёсида ҳам Беҳзод Шамсиев сардорлик масъулиятини ўз зиммасига олган. Жароҳат сабаб орада маълум вақт расмий ўйинларни ўтказиб юборган футболчи ўтган мавсумда яна ўз спорт формасини тиклаб олди. 


(давоми бор)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика