Latest news

14:41Жота ва гуллар  3 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  14 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1

Черан: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашга тайёрман. Фақат... " News

Черан: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашга тайёрман. Фақат... "

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг саккизинчи турида ўз майдонида "Қўқон-1912" ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилган жамоа етакчиси Драган Черан фикрларини билдириб ўтди. 

"Яхши ўйин бўлди. Муҳими уч очко қўлга киритдик. Биз учун ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Бугун ҳам осон ғалаба қозондик, дея олмайман. Рақиб  "Қўқон-1912" жамоаси сафарда ҳали мағлубиятга учрамаганди. Бизга етарлича қаршилик кўрсата олишидан хабаримиз бор эди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз ва "Пахтакор"нинг ўрни қаерда эканлигини кўрсатишимиз керак. 

Жамоа оғир уч ҳафтани ўтказди. Дастлаб ОЧЛда 10 кунда 6та ўйинда майдонга тушдик. У ердан келиб  "Турон" га қарши тўп тепдик. Шу боис жисмоний жиҳатдан толиқиш бўлиши табиий ҳол. "Қизилқум" билан ўйиндан сўнг чемпионатда танаффус юзага келади. Мана шу паллада дам олиш имконияти юзага келиши мумкин. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашим? Мен тайёрман. Лекин қачон ўйнашим аниқ эмас. Паспорт билан боғлиқ муаммолар бор. Шу боис аниқ гап айта олмайман", - дейди Черан.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика