Черан ОЧЛнинг қолган ўйинларини ўтказиб юборади
19 apr 2022 22:24
News
Черан ОЧЛнинг қолган ўйинларини ўтказиб юборади
"Пахтакор" етакчиси Драган Черан ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида жароҳатга йўлиққан эди.
Championat.asia'га маълум бўлишича, сербиялик футболчи яқин 1 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборади.
Бу "Пахтакор" учун оддий йўқотиш эмас. Статистикага қарасак, Тошкент клуби жорий йилда урган голларнинг 50 фоизига (5/10) айнан Драган муаллифлик қилгани кўринади. "Шерлар" Черан майдонга тушмаган сўнгги 7 ўйиннинг бирортасида ғалаба қозона олишмаган (2 дуранг, 5 мағлубият).
Шундай экан, ОЧЛнинг охирги 2 тури осон бўлмаслиги аниқ. "Шерлар"ни Ўзбекистонда ҳам қийин тақвим кутиб турибди (АГМК ва "Насаф"га қарши ўйинлар).
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments