Latest news

15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  0 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  0 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   15

Черан "Навбаҳор" ва "Нурафшон"ни "севади" News

Черан "Навбаҳор" ва "Нурафшон"ни "севади"

"Пахтакор" "Сурхон"ни мағлуб қилган оқшомда Драган Черан ўз номини 2 бор таблога ёздириб қўйди.


Яна ҳам аниқроқ гапирсак, юртимизга 2016 йилнинг ёзида келган сербиялик футболчи Ўзбекистон чемпионатларидаги 138-ўйинида 96 ҳамда 97-голларини рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Термиз клубига қарши кечган учрашувдаги дубль Драган учун Суперлигадаги 15-си бўлди (7 таси "Насаф", қолган 8 таси "Пахтакор" либосида урилган). 

"Шерлар" етакчиси Наманганнинг "Навбаҳор" клубига қарши ўйнашни яхши кўради. У "Лочинлар"га қарши учрашувларда 4 бор дублни расмийлаштирган. Черандан 1 ўйинда 2 та гол ўтказиб юборган жамоалар рўйхати билан танишинг.

"Навбаҳор"4
"Локомотив"2
"Металлург"2
"Нефтчи"1
"Сўғдиёна"1
"Пахтакор"1
"Қизилқум"1
"Бухоро"1
"Бунёдкор"1
"Сурхон"1

Шунингдек, унинг ҳисобида Суперлига баҳсларида расмийлаштирилган 5 та хет-трик бор. 34 ёшли футболчи "Нурафшон" (2 бор), "Андижон", "Насаф" ва "Қизилқум" дарвозасига 90 дақиқа ичида 3 та гол уришни уддалаган.

Факт: Драган Суперлига доирасида тўқнаш келган барча - 19 рақибининг голкиперларини ранжитган. Унинг зарбаларидан энг кўп Бухоро вилоятининг бош жамоаси азият чеккан. "Навбаҳор" ва "Локомотив" сингари "шерлар"нинг азалий рақиблари эса кучли учликда.

"Нурафшон" 12
"Навбаҳор" 9
"Локомотив" 9
"Металлург" 9
"Қизилқум" 8
"Андижон"  6
"Машъал" 5
"Бунёдкор" 5
"Қўқон-1912" 5
"Сурхон" 5
"Сўғдиёна" 4
"Обод" 3
"Пахтакор" 3
"Нефтчи" 3
АГМК 3
"Насаф" 3
"Шўртан" 2
"Турон" 2
"Динамо" 1

Сўзимиз охирида келтирадиган маълумотимизни термизлик мухлислар ўқисин, аммо йиғлаш йўқ: Черан Суперлиганинг охирги 3 мавсумида "Сурхон"дан кўпроқ гол урди. Тамом!

Кумиков ва Бақоевнинг серияси тугади, Бекобод осмонидаги "қора булутлар" тарқамаяпти

Author :
Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика