Latest news

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  3 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  12 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Чемпионлик учун курашда тўртликдаги ҳолат: ўзаро ўйинлар бўйича устунлик кимда? News

Чемпионлик учун курашда тўртликдаги ҳолат: ўзаро ўйинлар бўйича устунлик кимда?

Бу йил чемпионлик кураши охирги турларгача давом этадиганга ўхшайди.

"Пахтакор" рақобатчиларни ортда қолдириб, қочиб кетгандек эди. Бироқ охирги 3 та турда очколарни йўқотган (2 дуранг 1 мағлубият) "шерлар" энди 3 очколик масофада. 

Хабарингиз бўлса керак, чемпионлик масаласида агарда очколар тенг келиб қолса, регламент бўйича аввало ўзаро ўйинлардаги натижа устувор бўлади.

Ўзаро ўйинларда ушбу тўртликдан энг яхши ҳолат эса Қаршининг "Насаф" клубида, қолганларда деярли тенг ҳолат.

  • "Насаф" ўзаро ўйинларда "Нефтчи"дан устун, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан тенг, лекин жавоб ўйинлари бор.
  • "Нефтчи" ўзаро ўйинларда тўплар нисбатига кўра "Насаф"га ютқазди. "Пахтакор"дан эса устун, "Навбаҳор" билан тенг ва жавоб ўйини бор.
  • "Пахтакор" ўзаро ўйинларда фақат "Навбаҳор"дан яхши, "Нефтчи"га ютқазган ва "Насаф" билан жавоб учрашуви олдидан ҳолат тенг.
  • "Навбаҳор" ўзаро ўйинларда "Пахтакор"га ютқазган, жавоб учрашувларидан олдин "Насаф" ва "Нефтчи" билан тенг. 

Кўриниб турибдики, фақат "Насаф" ҳозирча ушбу тўртликда ўзаро ўйинларга (икки ўйиннинг умумий натижаси ҳисобга олинади) кўра ҳеч кимга ютқазмаган. 


Бироқ ҳали олдинда ўйинлар етарли ва якунда жамоаларнинг жадвалда қандай жойлашади, деган савол очиқлигича қолмоқда. Азиз ўқувчи, бу борада сиз қандай фикрдасиз?  

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика