Чемпионлик учун 10 қадам: "Лестер"нинг эртаги қандай ёзилди
03 may 2016 16:14
News
Чемпионлик учун 10 қадам: "Лестер"нинг эртаги қандай ёзилди
Биринчи қадам: Раньерининг тайинланиши
Клаудио Раньери узоқ вақт омадсиз мураббийлардан бири сифатида саналарди. Масалан, у ҳеч қачон миллий чемпионатда ғалаба қозонмаган. "Интер", "Ювентус", "Монако", "Валенсия" ва Греция терма жамоасидаги муваффақиятсизликлар мутахассиснинг обрўсини тушириб юборди. Уни "Лестер"га таклиф қилишгани тушунарсиз бўлди. Гарри Реднапп ва Гари Линекер мутахассиснинг Англияда ишлари юришмаслигини айтади. Энди Раньерини ҳар бир матбуот-анжумани эслашади. У асосий омадсиздан жаҳоннинг энг яхши мураббийига айланди.
Иккинчи қадам: Оказаки, Хут, Фукс, Канте хариди
"Лестер"нинг трансфер ойнасидаги харидларини жуда ёмон баҳолашди. 8 млн. фунт эвазига асосий таркибга "Майнц" ҳужумчиси Синзи Оказаки, 7 млн.га Н’Голо Канте, 3 млн.га "Сток"дан ветеран Роберт Хут харид қилинди. "Шальке" собиқ ҳимоячиси Кристиан Фукс текинга "Лестер" футболчисига айланди. Уларнинг барчаси янги мавсумда жамоанинг ажралмас қисмига айланишди ва бу футболчиларнинг ҳар бири чемпионлик мавсумида 30 тадан ортиқ учрашувда майдонга тушди.
Учинчи қадам: Биринчи турда Адвокат устидан ғалаба
Раньери жамоаси биринчи турдаёқ ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. "Лестер" 4:2 ҳисобида Дик Адвокатнинг "Сандерленд"ини таслим этди. Ўша учрашувда АПЛнинг бўлажак юлдузлари ўзини кўрсатишди - биринчи гол Премьер-лиганинг келажакдаги тўпурари Жейми Варди ҳисобига ёзилди. Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган Рияд Марез дубль қайд этди, Марк Олбрайтон эса "гол+пас" тизимида 3 очко ишлади.
Тўртинчи қадам: Биринчи ўринга чиқиш
"Лестер" "Ньюкасл"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг, 21 ноябрь куни турнир жадвалининг чўққисига чиқди. "Тулкилар" ўшандан кейин умуман пастга тушишни ўйламади. "Лестер" "ҳаккалар" устидан қозонилган ғалабадан сўнг мавсум бошқача ўтишини ҳис қилишди.
Бешинчи қадам: "Ман Сити" ва "Ливерпуль" таслим этилиши
"Лестер" ўзининг асосий рақобатчилари билан жуда камтар ўйин кўрсатади. Биринчи даврада улар "Арсенал"га 2:5 ва "Ливерпуль"га кичик ҳисобда мағлуб бўлишди. "Тоттенхэм" ва МЮ билан дуранг қайд этилди. Мавсумнинг иккинчи қисми омадлироқ ўтди. Роберт Хут деярли бир ўзи "Тоттенхэм"ни таслим этди (1:0), кейин "тулкилар" асосий етакчи "Манчестер Сити"га оғир зарба беришди.
Олтинчи қадам: Терма жамоалардаги эътироф
Ажойиб мавсумда "Лестер" футболчиларини нафақат жамоа муваффақиятлари, балки шахсий ўсиш ҳам илҳомлантирди. Тўпурар Жейми Варди 2015 йилнинг 21 май куни фаолиятида илк маротаба Англия терма жамоасидан чақирув олди, 7 июнь куни эса Ирландияга қарши дебют учрашувида майдонга тушди. Варди Германия терма жамоасига қарши баҳсда "уч шерлар" сафидаги биринчи голини урди. Энди Жейми Уэйн Руни ва Харри Кейнга рақобатчи сифатида кўрилмоқда. Терма жамоага Дэнни Дринкуотер ҳам чақирилди, Н’Голо Канте Россияга қарши баҳсда Франция терма жамоаси сафида дебют қилди.
Еттинчи қадам: Варди - супертўпурар, Марез - мавсумнинг энг яхши футболчиси
"Лестер"нинг уч футболчиси АПЛнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси номига даъвогар бўлди - Жейми Варди, Рияд Марез ва Н’Голо Канте. Уч ўйинчи ҳам ушбу совринга муносиб эди, аммо Англиянинг энг фойдали футболчиси - жазоирлик ярим ҳимоячи Марез танланди. Рияд жорий мавсумда 34 та баҳсда 17 та гол урди ва 10 та голли пас берди - АПЛда энг яхши натижа. Вардига келадиган бўлсак, унинг фантастик ўзгариши ҳақида кўп гапирилди ва ёзилди. "Лестер"нинг энг яхши тўпурари, чемпионатда снайперликка даъвогар, йўқдан гол пайдо қиладиган футболчи.
Саккизинчи қадам: Рақиблар ижросида 100 қадам чекиниш
"Лестер" чемпионлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, фақатгина "тулкилар"нинг одимлашини эмас, балки рақибларнинг тескари йўналишдаги ҳаракатларига ҳам эътибор бериш лозим. "Челси" бу йил ўтган мавсумдаги "Лестер" билан Чемпионшипга тушиб кетмаслик учун курашиши мумкин эди. Қолганларнинг иши бироз яхшироқ бўлди. МЮ ва "Ливерпуль" бутун мавсум давомида барқарор ўйин кўрсата олмади, "Манчестер Сити" фақат Чемпионлар лигаси ҳақида ўйлади ва қайтишни унутиб қўйди, "Арсенал" бўлса доимий омадсиз тахаллусини тасдиқлади - тўртинчи ўринга содиқ қолди ва совринга йўл очиб берди. Чемпионлик учун пойгадан охирги бўлиб "Тоттенхэм" чиқиб кетди. "Шпорлар" ғалаба қозониши керак бўлган пайтда "Вест Бромвич" билан дуранг қайд этди ва "Лестер"га етиб олиш имкониятини деярли қўлдан чиқарди.
Тўққизинчи қадам: Ирода ва "Вест Хэм" билан дуранг
"Лестер" чемпион бўлишининг ҳал қилувчи қисми мавсумнинг охирига тўғри келди. Руҳан олиб қарайдиган бўлсак, пастдан тепаган интилган жамоа етакчиликни сақлаб қолишга уринаётган клубдан енгилроқ ҳаракат қилади. Мўжиза яқинлигида ҳар бир очко учун жанг... "Вест Хэм"га қарши баҳсда "тулкилар" ғалаба қозонаётганди. Вардининг четлатилишидан сўнг, 95-дақиқада дурангга эришиш ҳақиқий ироданинг исботи. "Лестер" ўзининг асосий ҳужумчисисиз "Суонси"ни янчиб ташлади ва "Олд Траффорд"дан очко билан қайтди.
Ўнинчи қадам: "Олд Траффорд" ва "Стэмфорд Бриж"даги дуранглар
Эртакнинг бахтли якуни. "Олд Траффорд"даги оғир ва қайноқ баҳс "Лестер"га 1 очко олиб келди. Энди улар Лондон дербисининг натижасини кутишлари керак эди. "Челси" эса ҳаммасини тўғри бажарди ва Раньери ҳамда унинг жамоасига байрамни чўзмаслик кераклигини тушунтирди. "Аристократлар" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётиб, дурангга эришишди. Айтганча, "тулкилар"нинг деярли барча футболчилари ушбу баҳсни томоша қилиш учун Вардининг уйида йиғилишди, ўнлаб мухлислар дарвозада қўриқчилик қилишди. Ҳаммаси амалга ошди! Бугун тунда Лестер ухламади - бу аниқ!
Comments