Latest news

08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   0 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   3 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  2 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  170 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  18 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  7

"Чемпионат стартини интиқлик билан кутяпман" ёхуд "Қизилқум"нинг янги легионери нимани ваъда қилди? News

"Чемпионат стартини интиқлик билан кутяпман" ёхуд "Қизилқум"нинг янги легионери нимани ваъда қилди?

"Қизилқум" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида таркибини сербиялик футболчи билан кучайтириб олди.

Сербиянинг "Вождовац" клуби аъзоси Александар Станиславлевич энди навоийликлар шарафини ҳимоя қилади. Фаолияти давомида Австрия, Венгрия, Сербия, Греция, Исроил чемпионатларида тўп тепган Станиславлевич сайтимизга янги клуби ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

- Александар яқинда "Қизилқум" жамоасининг йиғинига келиб қўшилдингиз. Бир нечта машғулотларда ҳам иштирок этдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай? Мазкур клубнинг сизга юборган таклифи ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало таклиф учун клуб ва Ҳамиджон Актамовга миннатдорчилик билдираман. Мени жуда яхши кутиб олишди. Жамоа эса ўз оила аъзосидек қабул қилди. Одатда футболчи янги чемпионатга борганида мослашишга қийналади. Ўйлайманки, менда бу муаммо юз бермайди. Айни пайтда чемпионат стартини интиқлик билан кутмоқдаман. Мавсум бошлангач ўзимнинг ҳаракатларим билан "Қизилқум"га фойда келтиришни мақсад қилганман.

- Барибир биз учун четдан келган легионер футболчининг юртимиз ва чемпионатимиз ҳақидаги фикрлари қизиқтиради. Ўзбекистонга келгунингизга қадар сизда қандай маълумотлар бор эди? 

- Шуниси аниқ эдики, бу ерда яхши жамоалар кўп. Мухлислар ўз суюклиларини ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди. Албатта мен Ўзбекистонда тўп тепган бир қанча яхши футболчиларни танийман. Улар мамлактингиз футболи ҳақида қизиқарли нарсаларни гапириб беришган.

- Суперлига клубларида сербиялик легионерлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар орасидан кимни яқин дўстингиз сифатида кўрсата оласиз?

- Барчаларини. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Кимнидир майдон ичида, яна бошқани майдон ташқарисида. Сербиялик футболчиларнинг кўплиги ўзингни бегонадек ҳис қилмаслигинга ёрдам беради. 

- Легионер сифатида мухлисларга нимани ваъда бермоқчисиз?

- Бундай мухлислар қаршисида майдонга чиқишимдан хурсандман. Шуни айтаманки, ҳар бир учрашувда жамоам учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Ишонаманки, ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлаши остида ажойиб футбол кўрсатамиз. Шу боис ҳозирда машғулотларга астойдил ишлаяпмиз. Ўтказилаётган йиғинлар, машғулотларнинг самарасини расмий учрашувларда кўрамиз, деб ўйлайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика