Latest news

18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (матнли трансляция)  12 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  21 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  38 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  26 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2

Чемпионат қизияпти, бунинг фойдасини қачон кўрамиз? Яна бир таклиф... News

Чемпионат қизияпти, бунинг фойдасини қачон кўрамиз? Яна бир таклиф...

Олий лигада саккизинчи тур ўйинлари якунига етди. Анчадан бери пешқадам жамоалар ўртасидаги тафовут бунчалик зич бўлмаганди.

Ҳар бир турдан сўнг пешқадам алмашиши мумкин бўлган чемпионат, табиийки мухлисларда ҳам қизиқиш орттиради. Мана ҳалол футбол бошланди, нега мухлислар стадионга келмаяпти дейдиганлар шошилмасин. Мухлисларни биз бир йилда йўқотмадик, унга анча йил кетди, уларни йиллар давомида футболдан кўнглини совутиб юбордик. Энди уларни қайтариш учун камида 2-3 йил вақт керак бўлади. 

Кеча Бекободга бордим. Авваллари "Пахтакор" билан ўйинда мухлис стадионда тўларди. Қўшиб ёзишни ҳисобга олмаса, стадионда нари борса 2000 нафар мухлис бор эди. Ҳисоб 2:0 кўриниш олганидан кейин, "Бугун ҳам ўйинни берибмиз", деб стадионни тарк этган мухлислар бўлди. Аслида ундай эмасди. Тўғри, ҳамма ўйинларни 100% ҳалол ўтяпти деб айтмаган бўлардим. Бор, қон билан кирган жон билан чиқади. Лекин сезиларли тарзда камайди.

Муҳими, футболчилар энди осонликча ғалаба қозониб бўлмасликни англаб етяптилар. Бу эса ўз устида ишлаши керак дегани. Яқин икки йилда эмас-ку, 4 йил ичида (агар шундай ишлашда давом этилса) бу ҳолатнинг терма жамоага фойдаси тега бошлайди. Йиллар давомида онги ва жисмоний ҳолати ярим ҳаракат билан ғалаба қозонишга кўникиб қолган футболчиларнинг аввалги мавқеига чиқишига энди вақт керак бўлади. Балки ўрта ёшдаги ўйинчиларимиз чиқа олмаслар, аммо бугунги ёшлар учун бу айни муддао. 

Йиллар давомида айсберг сингари эриб борган олий лигамизнинг асл савиясини ОЧЛ кўрсатиб берди. Бу вазиятда фақат "Бунёдкор"ни тушуниш мумкин. Таркиб ўзгариб кетган, аввалги "Бунёдкор" эмас. Аммо "Локомотив", "Пахтакор" ва "Насаф" бундай натижа қайд этмасликлари керак эди. Лекин бир нарсани тан олайлик, араблар биздан кучли! Аслида "Ал Жазира"ни чемпионат йўлида ОЧЛни қурбон қилганини ҳамма ҳам бирдек тушунмаганди. Нима учун араб жамоалари биздан кучли? Сабаби Ўзбекисоннинг энг кучли футболчилари чет элда фаолият олиб боряптилар. Арабларда эса аксинча, уларнинг бари ўз лигаларида тўп тепадилар.

Энди тасаввур қилиб кўрамиз. Одил Аҳмедов "Пахтакор"нинг асосий таркибида фаолият олиб боряпти. Захирада Искандеров. Бу вазиятда "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўта олишига ишониш мумкин. Ёки Денисов "Насаф"да, захирада Муҳаммадиев? "Насаф" ҳам кейинги босқичда. Максим Шацких "Локомотив"да, бунга нима дейсиз?

Уларни яқин орада қайтара олмаймиз. Аммо ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, уларнинг савиясидаги ўйинчиларни етиштиришимиз мумкин бўлади. Бунинг учун бугунгидек давом этаётган ҳалол футбол бироз чўзилиши керак. Ярим йўлда қолиб кетмаслиги керак. 

Эътибор берган бўлсангиз, баъзи клублар ўз ўйинларини тўғридан-тўғри намоий этиш борасида ТВ билан ҳамкорликни йўлга қўймоқдалар. Бунинг учун улар ТВ ҳисобига 7-8 миллион сўм ўтказиб беряптилар. Бу ҳақда клуб вакиллари айтиб ўтишди. Мақсад, ўз майдонларида бўлиб ўтадиган етакчи клубларга қарши ўйинда ҳакамларни хато қилмасликка ундаш. Лекин ТВ бир кунда барча вилоят эҳтиёжини қондира олмайди. Аммо бошқа бир фикр бор.




Ўша куни қанот учун қўйишга камера етишмаганлиги боис, Камолиддин Алимовнинг "барсетка"сидан фойдаланган эдик. Аммо узоқдан у камерами ёки бошқа нарса пайқаш қийин эди...


Бу нарса 2014 йил биринчи лигада иш берган эди. "Истиқлол" жамоасинг қайсидир ўйинида, бир ҳийлани қўллаган эдик. Бу ўйин "Истиқлол" учун ўта муҳим эди, лекин ҳакамлардан чўчиб турган жойи ҳам бор эди. Бир кун аввал сайтимиз билан ҳамкорликда "Истиқлол" учрашувини 4та камера тасвирга туширади деб янгилик чиқардик. Ўйин эса аъло даражада ўтди. Ҳеч қандай хатосиз. Битта штативга камера йўқлигидан, "барсетка" қўйган эдик. Аммо бу иш берган. Ўйиндан кейин қанот ҳаками "Қандай ишладик, 4та камералик ўйинни томоша қилсак бўладими?" - дея "Истиқлол"нинг ўша пайтдаги мураббийига кесатиқ гап қилиб чиқиб кетган эди. 

Шу нарсани олий лигада ҳам қўлласа бўлади. Фақат росмана камералар билан. Иккита камерани иккита дарвоза томонга, умумий планга қўясиз. Бу камера жарима майдончаси ичи ва атрофини тасвирга туширади. Ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш учун ҳам айни муддао. Яна битта камера майдон маркази учун ишлайди. Фақат мезбон жамоа ҳар қандай вазият бўлмасин, ҳакам уларнинг фойдасига қарор чиқарган бўлмаса, ўйин тасмасини ПФЛга ёки рақиб жамоага тақдим этса яхши бўларди. 

Бугунда замонавий камерани 10 000 000 сўмга харид қилишингиз мумкин. 3таси 30 000 000 сўм бўлади. Ҳалол футбол сари курашиш учун бу катта сумма бўлмаса керак. Бугун олий лига ўйинлари битта камера билан тасвирга туширилаётганлиги учун жуда кўп эпизодлар назардан четда қолиб кетяпти. Клублар эса ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаяптилар. Менимча, бу таклиф ўйлаб кўрилса чакки бўлмасди. Ишонинг, аксар ҳакамлар камерадан чўчиб ҳаракат қиладилар. Бу кўпроқ қанот ҳакамларига боғлиқ. Бугун барча қанот ҳакамларимизни савияси юқори деб айта олмаймиз. 

Қолганини кузатишда давом этамиз... Илтимос ваъдангизни бузманг!

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика