Latest news

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  26 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади News

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади

Coca Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсумдаги чемпиони номи 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сўнгги — 26-турда аниқ бўлади.

Айни вақтда "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари олтин медаллар учун кураш олиб боришяпти. 

Мусобақанинг махсус чемпионлик кубоги кимга насиб қилиши маълум бўлмаса-да, даъвогар жамоалар уни ўз мухлислари кўз ўнгида кўтаришни истайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар уч беллашув бўлиб ўтадиган стадионга кубок билан боради. Якунда ғолиб жамоа кубокни ўз мухлислари кўз ўнгида нишонлаши учун шароит яратиб берилади. 

Олтин медаллар масаласида эса вазият бироз чигал. Чемпионлик учун даъвогар 2 та клуб Тошкентда тўп тепиши ва нисбатан кўпроқ очко Тошкентда ўйнайдиган жамоада эканидан келиб чиқиб, олтин медаллар пойтахтда қолдирилади. Чемпионлик Наманган клубига насиб қилса, совринлар алоҳида етказиб берилади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футбол ишқибозларини сўнгги турда стадионларга чорлайди ҳамда барча жамоаларга омад тилайди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика