Чемпионат бошланишга беш кун қолганида АПЛ жамоаларининг бирида бош мураббийи истеъфога чиқди
09 aug 2023 07:45
News
Чемпионат бошланишга беш кун қолганида АПЛ жамоаларининг бирида бош мураббийи истеъфога чиқди
“Вулверхэмптон” бош мураббийи Хулен Лопетеги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.
Испаниялик мутахассис инглиз жамоасида ўн ой ишлади. У ўтган мавсумда жамоаси билан чемпионатнинг ўн учинчи поғонасини эгаллаганди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, мураббий ва клуб ўртасида айрим масалаларда келишмовчиликлар юзага келган. Томонлар келишувни бекор қилиш энг тўғри йўл деб билган. Музокаралар бир неча ҳафта давом этган ва бу вақт оралиғида инглиз клуби янги бош мураббий излашган. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Хулен Лопетеги жамоани мавсумга тайёрлаб қўяди.
Хулен Лопетеги билан биргаликда унинг штабида ишлаган олти нафар мутахассис ҳам жамоадан кетади.
Эслатиб ўтамиз, “Вулверхэмптон” АПЛнинг биринчи турида “Манчестер Юнайтед”га қарши 14 август куни майдонга тушади.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments