"Челси"нинг янги мураббийи таркиб билан ҳайрон қолдирди. Энди ЧЛда гуруҳдан чиқиш янада қийинроқ бўлади
15 sep 2022 17:00
News
"Челси"нинг янги мураббийи таркиб билан ҳайрон қолдирди. Энди ЧЛда гуруҳдан чиқиш янада қийинроқ бўлади
"РБ Зальцбург"га қарши ўйинда очколар йўқотилди.
Грэм Поттер ушбу ўйинга қадар топ-клубни бошқармаган. Аммо, унинг "Брайтон"и катта жамоалардек ўйнашга ҳаракат қилди — прессинг билан ва тўпга кўп эгалик қилиш билан. "Челси" ҳам илк дақиқалардан шундай футболчи кўрсатди. Бир тарафдан, дастлабки 40 дақиқада зарбалар бўйича кўрсаткич "Челси" томонида эди — 8:0. Бошқа томондан, бутун биринчи таймдаги аниқ зарбалар фарқи 1:0 эди, ҳа, "Зальцбург" ҳисобига.
Chelsea Raheem Sterling - 48' |
Champions League Grp. E . Round 2 15/09/2022, 01:00 1
:
1
Finished
|
Salzburg Noah Okafor - 75' |
Stadium: Stamford Bridge, 38818 spectators
Referee: Ivan Kruzliak
"Челси"нинг тажозувкор ўйини схема билан ҳам боғлиқ эди. Поттер кутилмаганда мудофаада иккита марказий ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилди. Тухель қўл остидаги "Челси" ва Поттернинг "Брайтон"ида учталик марказий ҳимоячи схемаси устунлик қиларди.
Айтганча, марказий ҳимоячилар танлови ҳам кўпчиликни ажаблантирди. Барқарор Тьяго Силва (у келаси ҳафтада 38 ёшни қарши олади) билан янги ўйинчилар бўлмиш Кулибали ёки Фофана эмас, Аспиликуэта чиқди. Марказий ҳимоячиларнинг ўртача ёши 35лар атрофида эди.
Айтиш мумкинки, биринчи бўлимнинг энг қизиқарли лаҳзаси бош ҳакамнинг ускуналар билан "вақтни олиши" бўлди (у уч дақиқадан кўпроқ вақт давомида микрофонга нима бўлганини аниқлашга уринди), аммо биринчи тайм сўнггида анча баҳсли вазият содир бўлди. Ковачич жарима майдончаси ичига кирди ва тўп рақиб қўлига тегди. "Челси" ўйинчилари пенальти талаб қилишди, аммо ҳакам "йўқ" деди. Аммо, танаффусдан сўнг гол уришди.
"Челси" бир неча паслар билан ўз жарима майдонларидан рақибникига ўтиб кетишди, Стерлинг эса дастлаб тўпни ўзига ўнглаб олди ва иккинчи тегиниш билан узоқ бурчакка уни аниқ йўналтирди. Маунт катта эҳтимол билан айнан Стерлингга пас бермаганди, аммо деярли ассист рўй берди. Аммо, ассист тўпга базўр теккан Обамеянг ҳисобига ёзилди.
ВИДЕО ЕЧЛ. "Челси" - "Зальцбург" 1:1
"Челси" голдан сўнг устунликни беришни хоҳламади. Жамоа ўйин давомида 72% тўпга эгалик қилди. Аммо, "Зальцбург" тезкор ҳужумга ўтиб кетди, бу вақтда Ковачич тўқнашувдан сўнг рақиб ярим майдонида ётган эди. Аммо, Окафорнинг якунловчи зарбасини мураббий марказга қўйган Аспиликуэта ёпа олмади. Мендининг жароҳати сабаб дарвозага қўйилган Кепада қутқариш учун имконият кам эди.
Шундай қилиб "Челси" Чемпионлар Лигасини иккита ўйиндаги бир очко ва "E" гуруҳидаги сўнгги ўрин билан бошламоқда.
"Челси" (Англия) – "Ред Булл" (Австрия) 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 48 Стерлинг, 1:1 – 75 Окафор.
"Челси": Аррисабалага, Джеймс, Аспиликуэта (Зиеш, 81), Тиаго Силва, Кукурелья, Ковачич (Галлахер, 81), Жоржиньо, Маунт, Хавертц (Лофтус-Чик, 66), Обамеянг (Броя, 66), Стерлинг (Пулишич, 84).
"Ред Булл": Кен, Дедич, Бернардо, Павлович, Ульмер, Зайвальд, Сучич (Камери, 70), Капальдо, Кьергор (Гурна-Дуат, 46), Окафор (Койта, 85), Шешко (Адаму, 70).
Огоҳлантиришлар: Адаму (76), Павлович (77), Ульмер (77), Джеймс (79), Капальдо (89).
Алишер Остонов таржимаси
Comments