"Челси"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси
01 feb 2017 21:00
News
"Челси"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси
Петр Чех
2006 йилнинг 14 октябри. "Рединг" - "Челси" баҳсида у жуда қаттиқ жароҳат олди. Петрга ўшанда бош суяги синиш ташҳиси қўйилганди. Кейин эса... Кейин эса барчаси жуда яхши бўлиб кетди. Ажойиб сейвлар, совуққонлик, Буффон билан таққосланишлар, ЕЧЛдаги иккита финал ва битта ғалаба ва бошқалар... Бироқ, у кейинчалик "Арсенал"га ўтиб кетади. Шундай бўлсада, Петр Чех ушбу таркиб учун асосий номзод ҳисобланади!
Сезар Аспиликуэта
Испаниялик футболчининг "аристократлар" сафидаги ўрни ҳақида гапирадиган бўлсак, Жозе Моуриньонинг қуйидаги сўзлари етарли бўлса керак: "11 нафар Аспиликуэтадан иборат жамоа чемпионлар лигасини бемалол юта олади". Балки, у Терридан сўнг "Челси"нинг янги сардорига айланар?
Рикарду Карвалью
Жозенинг энг севимли футболчиларидан бири. Португалиялик футболчи доимо совуққон ҳимоячи ҳисобланган. Ўзининг ақлли қарорлари ва муҳим голлари билан "Челси" мухлислари қалбидан жой ола билган. У асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйганидан сўнг "Реал" сафига ўтиб кетишга мажбур бўлади.
Жон Терри
Ха, чунки у Жон Терри. Ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ!
Эшли Коул
Эшли ҳам албатта ўз вақтида дунёнинг энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири бўлган. У формада бўлган вақтида "аристократлар"да хеч қандай муаммо бўлмаган.
Клод Макелеле
Камтаргина Макелеле ҳужум уюштираётган рақиблар учун ҳақиқий бошоғрик эди. "Челси"даги ҳақиқий қора ишчи.
Михаэль Баллак
Германиялик Михаэль Баллак "аристократ"га айланганидан сўнг ўзининг ҳақиқий етакчилик қобилиятларини намойиш эта олди. Айнан у сабаб "Челси" ўзида дунё савиясидаги ярим ҳимоячи борлиги билан мақтана оларди. Баллакнинг Эвребеге бўлган муносабати эса "Челси" мухлисларининг ёдидан чиқмаган бўлса керак?
Фрэнк Лэмпард
Тирик афсона. Тўпурар ярим ҳимоячи. "Челси"нинг синоними. Яна қандай изоҳ бўлиши мумкин Лэмпард учун?
Жо Коул
Балки у стабил ўйин кўрсата олмагандир, балки унга жароҳатлар ҳалал берар... Аммо, Жо Коул доимо инглиз футбол мухлислари қалбида қолади. Унинг қандай ўйинчи бўлганлигини эслай олмаётганларга бундан кейинги футболчининг ўйинларини диққат билан кузатишлари етарли бўлади.
Эден Азар
Бугунги кунда Азарнинг кайфиятига бутун бошли "Челси"нинг ўйини боғлиқ. У жамоанинг энг юлдуз футболчиси ҳисобланади.
Дидье Дрогба
"Челси" сафида 381 та ўйин ва 164 та гол. Клуб тарихидаги энг яхши легионер тўпурар. Ўзининг биргина зарбаси билан "аристократлар"га ЕЧЛ совринини олиб кела олган. "Арсенал" учун ҳақиқий бошоғриқ.
Сизнингча ушбу таркибда яна кимлар қолиб кетди?
Мавзу бўйича:
"Реал"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси
"Барселона"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси
sports.ru сайти асосида тайёрланди
Comments