"Челси"нинг собиқ футболчиси: "Азар кетиши керак"
26 may 2019 16:16
News
"Челси"нинг собиқ футболчиси: "Азар кетиши керак"
"Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Франк Лебефнинг фикрига кўра, раҳбарият Эден Азар билан ҳайрлашиши керак.
"Азарнинг "Челси" билан шартномаси яна 2 йил амал қилади. Клуб энди молиявий томонни ўйлайдиган вақти келди. Ўтган мавсум арафасида Эден "Реал"га ўтишни истаганди. Бироқ "Челси" уни сақлаб қолди.
Тўғри, уни олиб қолиш яхши вариант. Аммо у бу жамоада ўзини бахтли сезмаётганини очиқдан очиқ айтаётган вақтда, уни қўйиб юбориш керак", - деди Лебеф.
Link :
Source : Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments