Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  0 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

"Челси" уларсиз чемпион бўла олмасди! (ФОТО) News

"Челси" уларсиз чемпион бўла олмасди! (ФОТО)

Хабарингиз бор, кеча Лондоннинг "Челси" жамоаси муддатидан олдин Англия Чемпионлигини қўлга киритди.

Шу муносабат билан, ушбу чемпионликка ҳисса қўшганларни алоҳида таъкидлаб ўтишни лозим топдик.

Фурсатдан фойдаланиб юртимиздаги "Челси" мухлисларини табриклаб қоламиз.

Тибо Куртуа. "Чехнинг ўзи яхши эди" дейдиганларни уялтира олди бельгиялик посбон


Жон Терри. 34 ёшли ҳимоячи "Челси" сардорлиги остида 4-чемпионлигини тантана қилди


Сезар Аспиликуэта. Испаниялик футболчи ўз ўйинлари билан асосий таркибга мос футболчи эканлигини исботлай олди


Неманья Матич. Моуриньо матбуот анжуманларидан бирида футболчига "монстр" деб баҳо берди. Ҳақиқатдан ҳам, сербиялик футболчи ўз вазифасини ажойиб тарзда уддалай олди


Сеск Фабрегас. Испаниялик футболчи жамоага келган илк мавсумидаёқ АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. "Арсенал"да ўйнаб юрган вақтлари эса...


Эден Азар. Агар у бўлмаганида бугун "Челси"нинг чемпионлиги ҳақида ушбу мақола тайёрланмаслиги эҳтимоли мавжуд эди. Моуриньо бежизга айтмаган: "Азарнинг ҳар бир оёғи 100 миллион фунт туради". Дарвоқе, бельгиялик футболчи шунингдек ушбу мавсумда АПЛнинг энг зўр футболчиси деб топилди


Диего Коста. 20 та гол киритган футболчи мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлишга ҳам даъвогар


Виллиан. Бразилиялик футболчи ҳам ўзига билдирилган ишончни ушбу мавсум тўлиғича оқлади


Жозе Моуриньо. Португалиялик мураббийнинг бир гапи бор: "Охирги кулганнинг кулгиси ҳақиқий кулги". ("Смеется тот, кто смеется последним"). Жозенинг услубига фақат ва фақат қойил қолиш керак


Роман Абрамович. Клуб ҳўжайини. Айнан унинг пуллари эвазига жамоага керакли ва кучли футболчилар сотиб олинди. Ушбу рўйҳатга уни ҳам қўшиб кетмаслик адолатсизлик бўларди


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика