"Челси" Кундега қизиқмоқда
13 jul 2021 12:14
News
Аммо, лондонликлар андалусияликлар талаб қилаётган маблағни тўлай олмасликлари мумкин. Ўйинчи учун шунингдек "Реал" ва МЮ даъвогарлик қилмоқда.
Ўтган йили франциялик футболчига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирган ва ҳатто 55 млн евро таклиф қилганди, аммо "Севилья" рад жавобини берган. Шунингдек ўйинчининг шартномасида 80 млн евролик товон пули ёзилган.
Эслатиб ўтамиз, Кунде "Севилья"га 2019 йилда "Бордо"дан 25 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчи ўтган мавсум 49та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments